UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  0 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  0 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6

Филиппе Коутиньо: «Мухлислар стадионга биз учун келишади» Янгиликлар

Филиппе Коутиньо: «Мухлислар стадионга биз учун келишади»

Бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо «Ливерпул»нинг етакчи футболчиларидан бирига айланиб улгурган.
Яқинда у «Ливерпуль Эчо» нашрига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Энг эсда қоларли голингиз қайси?

- Бирортасини алоҳида кўрсатиш қийин. Шунингдек, гол урган вазият­даги ҳиссиётларни ҳам тушунтириб бериш мушкул. Лекин танлашим керак бўлса, «Олд Траффорд»да Европа Лигасидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувдаги голимни танлайман. Бу воқеа ўйиннинг муҳим пайтида юз берганди. Шу тариқа азалий рақиб билан бўлган баҳсда ташаббус биз томонга оғиб кетган ва икки учрашув натижасига кўра кейинги босқичга йўл олгандик. Ўша ўйинни рафиқам стадионда томоша қилганди. Иккинчи бўлимда мухлислар тинмай исмимни айтиб ҳайқириб туришганди. Буни эшитиш қандай ёқимли.

- Ўтган мавсум рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол қилгандингиз. Ҳозирги мақсадлар қандай? Айни пайт тўртта гол билан жамоа тўпурари бўлиб турибсиз. Умуман олганда, мерсисайдликлар сафида 152 учрашувда 32та тўп киритгансиз.

- Балки ҳозир тўпурардирман. Аммо шуни аниқ биламанки, бунданда яхшироқ ўйнашга қодирман. Бу - бошланиши. Ҳамиша ўсиш ва ҳаракатларимни яхшилашга уринаман. Жамоа учун муҳим ўйинчи бўлишни истайман. Шу билан бирга, «Ливерпул»нинг юқори марраларни забт этишида ёрдам бермоқчиман.

- Январда «Интер»дан ўтганингизга тўрт йил тўлади. Ўшанда ливерпулликлар сиз учун 8,5 миллион фунт стерлинг тўлашганди. Сўнгги пайтларда «ПСЖ» ёки «Барселона»га ўтишингиз ҳақида гап-сўзлар юрибди. Ваҳоланки, шартномангиз 2020 йилга қадар тузилган.


- «Ливерпул»да ўзимни уйимдагидек ҳис қиламан. Бу ерда бахтлиман. Нафақат клубда, балки шаҳарда ҳам ўзимни яхши сезаман. Ливерпуль - ажойиб шаҳар. Турмуш ўртоғим билан кино ва ресторанларга доимий равишда бориб турамиз.

- Жамоа мухлислари ҳақида қандай фикрдасиз?


- Ишқибозлар ҳақиқатан ҳам ажо­йиб. Улар номимни айтиб куйлашганда роҳатланаман. Мухлислар ўзимизга бўлган ишончни оширишимизда ёрдам беришади, стадионга биз учун келишади.

- 18 ёшли болакай учун Рио-де-Жанейрони тарк этиб, «Интер» аъзосига айланиши қанчалик муҳим эди?


- Ҳамиша Айне ёнимда бўлган. У билан танишганимизда 14 ёшда эдим. Айни пайт гол урсам рафиқамни трибунада қидираман. Унинг мен учун қанчалик керакли инсон эканлигини сўз билан таърифлаб бера олмайман. Қаерда бўлсам, ҳамиша биргамиз. Айне мен учун Бразилиядаги ҳамма нарсасидан воз кечди ва ёнимга келди. Доимо унинг қўллашини ҳис қиламан. Мен учун қилган ишлари туфайли Айнедан умрбод миннатдорман. Агар ўйиним қовушмаса доимо хафа юраман. Турмуш ўртоғим эса кайфиятимни кўтаришга ҳаракат қилади. Барча муваффақиятларимни оиламга бағишлайман.


ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика