UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  0 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  0 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  5 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

ФИФА ва ОФК президентлари Мираброр Усмоновни 70 ёшга тўлгани муносабати билан табриклади Янгиликлар

ФИФА ва ОФК президентлари Мираброр Усмоновни 70 ёшга тўлгани муносабати билан табриклади

Кеча, 4 июль куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Усмонов Мираброр Зуфарович 70 ёшни қарши олди.


Қутлуғ айём муносабати билан ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳамда ОФК президенти Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа Мираброр Усмоновга табрик хати йўллади.

“Туғилган кунингиз билан табриклайман! Ушбу ажойиб кунда энг эзгу ниятлар билан сизга омад, бахт, соғлиқ ва муваффақият тилайман. Умид қиламанки, бу кунни сиз оила ва дўстларингиз даврасида ўтказасиз”, – дейилади ФИФА президенти Жанни Инфантино мактубида.


“Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Катта ҳурмат билан сизга энг яхши ниятларни тилаб, минтақада футбол ривожига қўшаётган ҳиссангиз учун миннатдорчилик билдираман. One Asia, One Goal шиори остидаги барча мақсадларимизга эришиш йўлида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришимизга умид қилиб қоламан. Сизга соғлиқ ва муваффақият тилайман”, – дейилади ОФК президенти хатида.


Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика