UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  4 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  19 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  9 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2

ФИФА президенти: "Европа чемпионатини ҳам ҳар икки йилда бир марта ўтказиш мумкин. 100 йил аввал 40 та давлатда футбол ўйнашарди, ҳозир 200 дан ортиқ" Янгиликлар

ФИФА президенти: "Европа чемпионатини ҳам ҳар икки йилда бир марта ўтказиш мумкин. 100 йил аввал 40 та давлатда футбол ўйнашарди, ҳозир 200 дан ортиқ"

ФИФА президенти Жанни Инфантино Европа чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш имконияти борлигини айтди.

"Аввалига шуни айтмоқчиманки, жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш менинг таклифим эмас. ФИФА Конгресси аъзоларининг 88 фоизи, жумладан, аксарият Европа давлатлари бундай ислоҳотнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун овоз берди.

Биз жиддий тадқиқот олиб бордик, спорт нуқтаи назаридан жаҳон чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши мумкинлигини кўрсатди. Бу ҳолатда терма жамоалар учун ўйинлар камроқ бўлади, аммо эмоцияларга бой ўйинларга кўпроқ гувоҳ бўламиз. Европа чемпионатини ҳам ҳар икки йилда бир марта ўтказиш мумкин.

Италия жаҳон чемпионатларида тез-тез ўйнайди ва бу турнир спорт нуқтаи назаридан мамлакатга кучли таъсир ўтказади. Аммо кўпгина мамлакатларда бундай имконият йўқ, чунки турнирда бор-йўғи 32 та жамоа иштирок этади.

100 йил муқаддам жаҳон чемпионати ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиши қарор қилинган эди. Ўшанда футбол фақат дунёнинг 40 мамлакатида - Эвропа ва Жанубий Америкада ўйналган. Бугунги кунда бизда 200 дан ортиқ терма жамоалар мавжуд. Бу ҳолат ҳисобга олиниши керак.

Бу лойиҳа иқтисодий тарафдан барча учун ижобий таъсир ўтказади", — деди Инфантино.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика