UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  91 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  6 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

ФИФА кунлари тугади, ҳамма "ўз уйига" Янгиликлар

ФИФА кунлари тугади, ҳамма "ўз уйига"

Октябрь ойидаги ФИФА кунлари ўз ниҳоясига етди. Эндиликда яқин 25 кун мобайнида яна клублар ўртасидаги баҳсларни кўрамиз.

Навбатдаги ФИФА кунлари 11-19 ноябрга белгиланган бўлиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси ой ҳам иккита расмий баҳсда майдонга тушади. ЖЧ саралаш босқичидан ўрин олган ҳар икки беллашувни сафарда ўтказамиз.

Аввалига 14 ноябрь куни Доҳада Қатар меҳмони бўлсак, 19 ноябрь куни Лаосда КХДР термасига қарши майдонга тушамиз. Бу ўйинларга қадар футболчиларимизнинг зўр формада бўлиши ва имкон қадар жароҳат олмаслиги талаб этилади. Жаҳон чемпионатига бориш учун ишларимиз чакки эмас, шу боис буёғига терма жамоанинг ҳар бир аъзоси биз учун қадрли.

Футболчиларимиз яхши формада қайтиши учун ўз клубларида кўпроқ ўйинларда майдонга тушиши керак бўлади. Қуйида 11 ноябрга қадар легионерларимиз клублари қайси ўйинларда иштирок этиши ҳақида маълумот келтирамиз.

Элдор Шомуродов ("Рома"/Италия)

Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов жамоаси 11 ноябрга қадар 7та ўйин ўтказади. 20 октябрь куни Римга "Милан" ташриф буюради ва бу ўйин анча қизиқ кечиши шубҳасиз. Бундан ташқари "Рома"нинг Европа Лигасидан ўрин олган иккита ўйини ҳам бор. Умид қиламизки, Шомуродов бу ўйинларда ўзини кўрсатади.

20 октябрь. "Рома" - "Милан"
24 октябрь. "Рома" - "Динамо" Киев
28 октябрь. "Фиорентина" - "Рома"
1 ноябрь. "Рома" - "Торино"
3 ноябрь. "Верона" - "Рома"
7 ноябрь. "Юнион" - "Рома"
10 ноябрь. "Рома" - "Болонья"




Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол"/Эрон)

Эроннинг "Истиқлол" клуби кейинги ФИФА кунигача 6та баҳсда майдонга тушади. Миллий чемпионатдан ташқари жамоа Осиё чемпионлар Лигаси Элитда ҳам ўйнайди. "Истиқлол"ни Саудия Арабистонининг "Ал Насср" ва "Ал Ҳилол" клубларига қарши қийин беллашув кутиб турибди. Машарипов бу ўйинларда ҳам иштирок этиб, ўзини кўрсатади деган умиддамиз.

18 октябрь. "Истиқлол" - "Зоб Аҳан"
22 октябрь. "Истиқлол" - "Ал Насср"
26 октябрь. "Хейбар" - "Истиқлол"
31 октябрь. "Истиқлол" - "Трактор"
4 ноябрь. "Ал Ҳилол" - "Истиқлол"
9 ноябрь. "Истиқлол" - "Мес Рафсанжан"

Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда"/БАА)

Ҳожимат Эркинов жамоаси "Ал Ваҳда" халқаро мусобақаларда иштирок этмаяпти, шу боис фақат ички ўйинларда иштирок этади. "Ал Ваҳда" уч бор чемпионат доирасида майдонга тушса, эртага бўлиб ўтадиган "Ал Васл" билан баҳс Кубок доирасида кечади.

18 октябрь. "Ал Васл" - "Ал Ваҳда"
25 октябрь. "Ал Ваҳда" - "Кальба"
1 нобрь. "Ал Наср" - "Ал Ваҳда"
9 ноябрь. "Ал Ваҳда" - "Ал Васл"

Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА/Россия)

ЦСКА 11 ноябрга қадар 5та расмий ўйин ўтказади. Аббос Файзуллаев аллақачон ЦСКАнинг етакчи ўйинчиларидан бирига айланиб бўлди. Буёғига ҳар бир учрашувда ўзини намоён этиш қоляпти.

19 октябрь. "Динамо Махачкала" - ЦСКА
22 октябрь. ЦСКА - "Ахмат"
26 октябрь. ЦСКА - "Факел"
2 ноябрь. ЦСКА - "Спартак"
10 ноябрь. "Крилья Советов" - ЦСКА




Остон Ўрунов ("Персеполис"/Эрон)

Жароҳати сабаб терма жамоамиз сафидаги ўйинларни ўтказиб юборган Остон Ўрунов ўз клуби таркибида майдонга тушадими-йўқми, ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Шуниси аниқки, "Персеполис" 11 ноябрга қадар бешта ўйин ўтказади. Ва шулардан иккитаси ОЧЛ Элит ҳисобланади. Ўруновга тезроқ шифо топишини тилаб қоламиз.

21 октябрь. "Ал Садд" - "Персеполис"
26 октябрь. "Персеполис" - "Шамс Азар"
30 октябрь. "Истиқлол Хузестан" - "Персеполис"
4 ноябрь. "Персеполис" - "Ал Гарафа"
9 ноябрь. "Гол Гоҳар" - "Персеполис"

Азиз Турғунбоев ("Сивасспор"/Туркия)

БААга қарши ҳаракат қилган Азиз Турғунбоев Туркияга қайтгач, жамоаси 4та ўйинда майдонга тушади. Биз учун 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган баҳс муҳим аҳамиятга эга, чунки шу куни "Сивасспор" Ҳусниддин Алиқулов тўп тепаётган "Ризеспор"ни қабул қилади.

20 октябрь. "Сивасспор" - "Хатайспор"
25 октябрь. "Адана Демирспор" - "Сивасспор"
02 ноябрь. "Сивасспор" - "Ризеспор"
10 ноябрь. "Фенербаҳче" - "Сивасспор"

Отабек Шукуров ("Ал Файҳа"/Саудия Арабистони)

Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган "Ал Файҳа" навбатдаги ФИФА кунларига қадар 5та ўйин ўтказади. Шундан биттаси - "Ал Араби" билан кечадиган ўйин Қирол Кубоги доирасида кечса, қолган ўйинлар Саудия Про Лигаси баҳслари ҳисобланади.

18 октябрь. "Ал Ҳилол" - "Ал Файҳа"
26 октябрь. "Ал Файҳа" - "Ал Эттифақ"
29 октябрь. "Ал Файҳа" - "Ал Араби"
02 ноябрь. "Ал Фатеҳ" - "Ал Файла"
07 ноябрь. "Ал Қадсия" - "Ал Файҳа"




Рустам Ашурматов ("Рубин"/Россия)

Рустам Ашурматов ҳам жароҳати сабаб терма жамоамиз ўйинларида қатнаша олмади. Лекин умид қиламизки, у ҳам тезда соғайиб ўз клубидаги ўйинларда майдонга тушади. "Рубин" 11 ноябрга қадар бешта учрашув ўтказади.

20 октябрь. "Рубин" - "Динамо"
23 октябрь. "Акрон" - "Рубин"
27 октябрь. "Оренбург" - "Рубин"
02 ноябрь. "Локомотив" - "Рубин"
10 ноябрь. "Рубин" - "Краснодар"

Умар Эшмуродов ("Селангор"/Малайзия)

Умар Эшмуродовни Малайзия чемпионатидаги баҳслардан ташқари Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида ҳам иккита ўйин кутмоқда. Бу ўйинлар 23 октябрь ва 7 ноябрь кунлари Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клубига қарши кечади.

19 октябрь. ПДРМ - "Селангор"
23 октябрь. "Селангор" - "Чонбук Моторс"
27 октябрь. "Селангор" - "Жоҳор Дарул Таъзим"
02 ноябрь. "Кедаҳ" - "Селангор"
07 ноябрь. "Чонбук Моторс" - "Селангор"

Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор"/Туркия)

"Ризеспор"нинг тақвимга кўра 3та ўйинда майдонга тушиши белгилаб қўйилган. Бу ўйинларда ҳам Ҳусниддин Алиқулов ўзини кўрсатади деган умиддамиз. Ва албатта асосий эътибор 2 ноябрь куни Азиз Турғунбоев жамоаси билан кечадиган баҳсга қаратилади.

21 октябрь. "Бодрум" - "Ризеспор"
02 ноябрь. "Сивасспор" - "Ризеспор"
09 ноябрь. "Ризеспор" - "Трабзонспор"




Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс"/Франция)

ПСЖга қарши ким ўйнашни истамайди дейсиз. "Парк де Пренс"даги муҳитни айтмайсизми? Абдуқодир Ҳусановда шундай имконият бор. Чунки унинг клуби "Ланс" 2 ноябрь куни ПСЖ меҳмони бўлади. Умуман олганда "Ланс" кейинги ФИФА кунларига қадар 4та ўйинда иштирок этади.

19 октябрь. "Сент-Этьенн" - "Ланс"
27 октябрь. "Ланс" - "Лилль"
02 ноябрь. ПСЖ - "Ланс"
09 ноябрь. "Ланс" - "Нант"

Ўткир Юсупов ("Фулад"/Эрон)

Терма жамоамиз асосий посбони Ўткир Юсупов жамоаси "Фулад" яқин 25 кун ичида учта беллашувда майдонга тушади. Ўйлаймизки, бунгача давом этиб келаётгани каби кейинги ўйинларда ҳам Ўткир "Фулад" дарвозасини қўриқлайди.

20 октябрь. "Алюминиум" - "Фулад"
27 октябрь. "Фулад" - "Сепахан"
01 ноябрь. "Гол Гоҳар" - "Фулад"


Х.Холиқов

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика