ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги иштирокчиси номини маълум қилди
31 дек 2021 21:56
Янгиликлар
ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги иштирокчиси номини маълум қилди
ФИФА расмий сайтида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги иштирокчиси ҳақида маълумот эълон қилинди.
Амалдаги карантин қоидалари туфайли Янги Зеландиянинг "Окленд Сити" клуби турнирда иштирок этишдан бош тортишга мажбур бўлди. Унинг ўрнини Таити чемпионатида тўп сурадиган "Пираэ" клуби эгаллайди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3-12 февраль кунлари БААда бўлиб ўтади. Турнир фаворитлари "Челси" (Чемпионлар лигаси ғолиби) ва "Палмейрас" (Либертадорес кубоги ғолиби) клублари ҳисобланади. Улар турнирдаги иштирокни ярим финалдан бошлайди.
"Пираэ"га эса нимчорак финалда "Ал Жазира"га қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар