ФИФА "Бунёдкор" ишини қайта кўриб чиқаяпти, 6 очкога тегилмайди
24 окт 2018 13:10
Янгиликлар
ФИФА "Бунёдкор" ишини қайта кўриб чиқаяпти, 6 очкога тегилмайди
Хабарингиз бор, Симоненко масаласида ФИФА ПФЛга хат йўллаб, "Бунёдкор" жамоасидан 6 очко олиб ташлаш ҳақида дастлабки огоҳлантиришни юборган эди.
Кейинчалик пойтахтликлар хато ўтмаганини исботлаб бера олишди ва ФИФА ишни қайта кўриб чиқишини айтиб ўтган. Мазкур ҳолат бўйича клуб билан яна боғланганимизда, ФИФА томонидан украиналик футболчи борасида ҳали ишни кўриб чиқиш жараёни давом этаётганини айтган ҳолда, масъул ҳодим 6 очколик санкцияни бекор қилиш борасида қўшимча хат чиқарилишини айтиб ўтган.
Демак, "Бунёдкор" ОЧЛ учун курашишдаги интригани Суперлиганинг сўнгги туригача сақлаб қолади. Бу борада асосий рақиб "Навбаҳор" жамоаси кейинги 5та турни қўйидаги тақвим асосида ўтказади - "Пахтакор", "Металлург", "Бунёдкор", "Бухоро", "Локомотив".
"Бунедкор" эса - "Бухоро", "Локомотив", "Навбаҳор", "Металлург", "Пахтакор".

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар