"Бунёдкор" ПРО-лигага тушириб юборилиши мумкин
06 янв 2019 10:30
Янгиликлар
"Бунёдкор" ПРО-лигага тушириб юборилиши мумкин
Сергей Симоненко ва "Бунёдкор" клуби ўртасидаги муаммолар ҳамон тугагани йўқ.
"Якшанба тонгини январь мисоли совуқ хабар билан бошлаймиз. ФИФА жаноби олийларидан ЎФА навбатдаги қўрқинчли мактубни қабул қилиб олди.
Унга кўра, Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби украиналик легионер Сергей Симоненко олдидаги қарзларини бир неча кун ичида тўламаса, энди бирйўла Про-лига “А” иштирокчисига айланади. Бунгача ФИФА талабига кўра “Бунёдкор” 6 очкодан маҳрум қилинганди", - деб ёзади ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.
Фикрлар