UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  0 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  2 07:40Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  5 07:10Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" ва яна 2 та ўйин бор  9 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  2 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  12 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  11 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  7 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  13 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  6

Сергей Симоненко яна “Бунёдкор”ни танқид қилди Янгиликлар

Сергей Симоненко яна “Бунёдкор”ни танқид қилди

Биринчи даврани “Бунёдкор”да ўтказган Сергей Симоненко Украинанинг tribuna.com сайтига интервью бериб, яна клубни танқид қилди.
Нимагадир охирги пайтларда “Бунёдкор” ҳақида кўп ўйинчилар салбий фикрларни айтишмоқда. Бу гап айниқса, шу ерда ўйнаб кетган легионерларга тегишли. Аввалига марказий ҳимоячи Сергей Симоненко интервью бериб клубни танқид қилганди, кейин бу ишни Пишур ҳам давом эттирди. Куни кеча Симоненко яна интервью бериб, бу сафар ҳам “Бунёдкор” шаънига нисбатан танқидий фикрларни билдирди.   

-   Сизга “Бунёдкор” бундан кейин Cизсиз давом этишини қандай маълум қилишди?
-   Мураббий менга бундан буён унинг жамоасида бирмунча юқори савиядаги футболчилар тўп тепишини айтди. Мен сўрадим: “Ўйин бўйича менга эътирозлар борми?”. Мураббий эса ўйининг бўйича эътироз йўқ, бироқ ўрнингда бошқалар ўйнайди деди. Фақат бошида менга яна имконият беришини ва тайёрланиб туришимни айтди. Бироқ учрашув қайдномасига кирганим билан майдонга туширмади, орадан кўп ўтмай умуман қайдномага ҳам киритмай қўйди. Биринчи давра тугаганидан сўнг мен сўрадим: “Энди нима қилай?” Менга раҳбарият билан учрашиб масалаларни ҳал қилиб олишимни ва ўзимга янги жамоа топишим мумкинлигини айтишди.  

-   Ёзги йиғинда қатнашмадингиз?
-   Ҳа. Ваҳоланки, бориб яна ўзимни кўрсатмоқчи, асосий таркибга кириш учун курашмоқчи эдим. Бироқ мураббий мени хоҳламаётганини айтди.

-   Аммо сизда яна ярим йиллик шартнома бор эди.
-   Ҳа. Мен клуб раҳбариятига “Ҳеч қандай муаммо йўқ, жамоадан кетаман, фақат мен билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинглар. Ёки пулимни тўлиқ олишим борасида кафолат хати беринглар” дедим. Бошида улар бунга кўнгандек бўлишди, аммо якунда ҳеч нарса ўзгармади. Мен клуб бош директори билан бу мавзуда кўп марта гаплашдим, ҳатто кабинетида уч соатлаб ўтирган пайтларим бўлди, лекин якуний тўхтамга кела олмадик.

-   Ундан кейинги воқеалар ривожи қандай тус олди?
-   Киевга қайтиб келгач, ҳуқуқшуносга учрашдим ва ҳужжатларни ФИФАга жўнатдик. 5 декабргача “Бунёдкор”да ФИФАга мен билан боғлиқ вазият бўйича тушунтириш хати бериш имконияти бор эди. Ҳозирча клубдан ҳеч ким билан алоқага чиққаним йўқ, биз фақат агент орқали мулоқот қиляпмиз.

-   “Бунёдкор” туфайли мавсумнинг иккинчи ярмида ўйини амалиётисиз қолдингиз. Бундан афсусда эмасмисиз?
-   Айтганча, ФИФАга ёзган хатимда шуни ҳам кўрсатиб ўтганман. Мени ўйин амалиётидан қисиб қўйишди, ҳеч қаерда тўп тепиш имконини беришмади. Яхшиямки, машғулот ўтказишни тақиқлашмади – айтиш мумкинки, машғулотлар учун шароит зўр эди.

-   “Севастопол”ни тарк этаётиб бошқа клуб ахтармайман, кимга керак бўлсам ўзлари топиб олишади дегандингиз. Ҳозир ҳам шу фикрдамисиз?
-   Энди мен жамоа қидиряпман дея газетага эълон бермайман-ку. Агар қандайдир вариантлар чиқиб қолса, уларни албатта кўриб чиқаман. Лекин ўзим ҳеч кимга қўнғироқ қилмайман. Ҳозирча фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлаётганим йўқ.

Х.Холиқов тайёрлади.

P.S. Жамоа шаънига билдирилаётган шунча танқидларга қарамасдан, нима учундир “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий баёнот бермади. Бу эса кўп ҳолларда футболчилар ҳақ, клуб эса ноҳақ деган хулосага олиб келиши мумкин. Ўйлаймизки, “Бунёдкор” раҳбарияти легионерлар билан боғлиқ муаммоларга бефарқ бўлмай, яқин кунлар ичида ушбу мавзу юзасидан ўз муносабатини билдиради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика