Эшитдик-да. ФИФА Симоненко туфайли "Бунёдкор"ни 6 очкодан маҳрум қилади
20 сен 2018 13:50
Янгиликлар
Эшитдик-да. ФИФА Симоненко туфайли "Бунёдкор"ни 6 очкодан маҳрум қилади
2014 йил "Бунёдкор" сафида украиналик ҳимоячи Сергей Симоненко тўп тепганди.
Украиналик футболчининг маош борасидаги даъвоси ижобий ҳал бўлмаганлиги учун ФИФА "Бунёдкор" жамоасидан 6 очкони олиб ташлаш бўйича қарор чиқарган.
Агар қарз ўз вақтида узилмаса, "Бунёдкор" ҳам худди "Шўртан" каби қуйи лигага равона бўлиши мумкин.
Симоненко "Бунёдкор" у билан шартномани бекор қилганидан сўнг товон пули сўраб ФИФАга мурожаат қилганди. Унинг 2014 йил берган интервьюсини МАНА БУ ЕРДА ўқиш мумкин.
Фикрлар