Конференциялар лигаси. "Лугано" Испанияда 5та гол уриб, йирик ғалабага эришди, Каримов захирадан майдонга тушди

22 окт 2026, 23:43
Конференциялар лигасининг 2-турида "Лугано" Испанияда "Хетафе" меҳмони бўлди.

Унда швейцарияликлар 5:2 ҳисобида ғалабага эришди. Ҳамюртимиз Беҳрузжон Каримов 75-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Қайд этиш керак, “Хетафе” сўнгги марта 2022 йилнинг 5 сентябрь кунида “Валенсия”га қарши ўйинда ўз дарвозасидан бешта гол олиб чиққанди. Орадан 4 йил ўтиб, “Хетафе” илк марта бир ўйинда ўз дарвозасидан 5та гол қўйиб юборди.

Хетафе - Лугано 2:5

Голлар: Иван Азон Монсон (2, 1:0), Албиан Ажети (3, 1:1), Янис Циминяни (7, 1:2), Албиан Ажети (26, 1:3), Уран Бислими (50, 1:4), Борха Майорал (74, 2:4), Кевин Беренс (90+2, 2:5).

Хетафе: Давид Сория, Кико Фемения (Матиас Сатриано, 46), Абдель Абқар (Рикардо Терратс, 46), Хуан Игнасио Валлу, Манча, Адриан Гарсия, Женé, Фран Серрано, Адриан Риско (Неманя Гудель, 46), Борха Майорал, Иван Азон Монсон (Энес Юнал, 66).

Лугано: Давид фон Балмус, Ҳамза Делкруа, Ларс Лукас Май, Анастасиос Пападопулос, Маттиа Занотти (Эжидио Алиоски, 75), Дерек Монкада (Эвертон Пилстром, 59), Сантос (Беҳрузжон Каримов, 75), Артур Гргич, Уран Бислими, Албиан Ажети (Кевин Беренс, 66), Даниэл дос Сантос (Маркес, 60).

Сариқ карточкалар: Янис Циминяни (13), Уран Бислими (20), Борха Майорал (23), Дерек Монкада (57), Ларс Лукас Май (70), Маттиа Занотти (73).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›