UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  30 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Февзи Давлетов: "Потапов ички муаммолар сабаб ўйинларда ўйнамаётганди" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Потапов ички муаммолар сабаб ўйинларда ўйнамаётганди"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Насаф" майдонидаги дурангдан кейин "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳудди биринчи даврадаги каби ўтди. "Насаф" бизнинг йигитларнинг хатоларини кутишини билгандик. Улар позицион ўйнашди ва иккинчи ҳудудда бизни кутиб олишди. Дастлабки 15-20 дақиқаликда ўтиш фазаларида бизда хатоликлар кузатилди ва ишланмалар кўринмади. Бугун ҳам "Насаф" ҳудди биринчи даврадагидек кичик хатодан кейин жазолади. Қизил карточкагача ўйин ўртача темпда кетаётганди, четлатишдан кейин эса босим кучайиб кетди. Яъни, барча ҳиссиётларга берилиб кетиб, ўйинни очиб юборишди. Йигитлардан мамнунман, улар ўйинга бўлган режани амалга ошира олишди.

- Гарчи бугун жамоангиз пешқадамга қарши ўйнаган бўлса-да, ҳужум триосида ёшлар ҳаракат қилди: Асилбек Жумаев, Абдуғофур Ҳайдаров ҳамда Сарвар Абдуҳамидов. Сизнингча, улар бугунги босимни енга олишдими?

- Агарда ўйинга қарайдиган бўлсак, Абдуҳамидов биринчи бўлимда йўқолиб қолди. Асилбек Жумаев эса бунга қадар ҳам катта ўйинларда қатнашган ва унда бу нормал ҳолат. Уларнинг барчаси ўзларини яхши кўрсата олишди. Бундай стадионда, бундай мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли. Бу стадионда ёмон ўйнаб бўлмайди. Кучни 100 фоиз эмас, 150 фоиз ишлатиш керак бўлади. Бугун ушбу футболчилар яхши курашишди ва бу яққол кўринди.

- "Сурхон" иккинчи бўлимда фаолроқ ўйин кўрсатди. Жамоангиз иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирдими ёки "Насаф" ташлаб юбордими?

- Боя айтганимдек, бу ўйин биринчи даврадаги ўйинни эслатиб юборди. Улар гол уриб олганидан кейин бизни иккинчи ҳудудда кутиб олишни бошлади ва хатоларимизни кутди. Бугун ҳам бу такрорланди. Табиийки, ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтиш керак. "Насаф"да бугун вазиятлар етарлича эди, лекин реализация уларга муаммо бўлди. Биз тўғри ўйнадик. Қизил карточкалардан чиқиб кета олмаяпмиз. Бу ёмон ҳолат. 

- Бугун жамоага ёрдам бера олмаган 3 асосий футболчининг ўрнига туширилганлар асосий футболчиларнинг ўрнини боса олишдими?

- Биринчи бўлимда яхши ўйнашди. Улар Абдихолиқов, Насруллаев ва Мозговойни босим остида ушлашди. Бугун улар фаол бўлишди. Уларда вазиятлардан фойдаланиш муаммо бўлди. Бизда дарвозабон яхши ҳаракат қилди.

- Потапов бунга қадар кўринмай қолганди. Унинг жароҳати бормиди?

- Ички муаммолар бор эди.

- Бугун Беҳзод Шамсиев "Сурхон"да илк марта сардор сифатида майдонга тушди. Унинг етакчилик қобилиятини қандай баҳолайсиз? Шунингдек, ёш футболчи Асилбек Жумаев ёш бўлишига қарамасдан жамоа таркибидаги 50-учрашувида қатнашди.

- Шамсиев бугун сардорликка лойиқ ўйин кўрсатди. Асилбек эса ўтган йилдан бери асосий футболчи. Энди у ёш бола эмас. Паспортдагина у ёш бола. Майдонда эса ҳар доим фаол, барча вазифаларни бажармоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика