UZ

Сўнгги янгиликлар

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  118 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Иккала жамоа ҳам бугун яхши ўйин ўтказди. Биз учун ғалаба жуда муҳим эди. Йигитлар ҳарактер кўрсатиб, чиройли ўйин намойиш этишди. Чиройли голлар кўрдик. Термизда бундай голларни урмаганимизга анча бўлганди. Йигитларни ва бизни қўллаб турган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Рақобатчимизга қарши ўйинда уч очко муҳим эди, ғалаба орқали турнир жадвалида бироз бўлса-да юқориладик. Тўғри, ўйинни яхши бошлай олмадик. "Бунёдкор" икки вазиятда бизни кечирди. Иккала жамоада ҳам вазиятлар бўлди, аммо омад бизга кулиб боқди.

- "Насаф"га қарши ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Келаси ўйинимиз "Қўқон-1912"га қарши кечади. Жамоа тезроқ тикланиб олиши керак, чунки 17 август куни "Қўқон-1912"га қарши ўйнаймиз. Ҳозир бор эътибор шу учрашувга қаратилган. Илк навбатда йигитларни тиклаш керак. Бу учрашув биз учун жуда муҳим. Ҳозирдан айтаман: қийин учрашув бўлади. Чунки Қўқонда баҳс олиб борамиз. Кейин эса "Насаф" ҳақида ўйлаймиз.

 - Биринчи даврада жамоанинг асосий ҳужумчиси Муҳаммадали Абдураҳмонов бўлди. Рустам Турдимуродов эса уч учрашувда учта гол урди ва шу орқали у асосий ҳужумчига айландими? Иккинчи саволим, Асилбек Жумаев йил охирида Европага ёки ўзимизнинг гранд жамоалардан бирига ўтиши ҳақида гап-сўзлар бор.

- Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Абдуғафур Ҳайдаров биринчи даврани ёмон ўтказганини барча кўрди. Турдимуродовни кузатиб бораётгандик, у жамоани кучайтирди. Абдураҳмонов ва Турдимуродов яхши жуфтлик ҳосил қилишди. Бу келажак учун катта қадам. Уларнинг иккиси ҳам рақиб дарвозабонини кўп безовта қилмоқда ва кўплаб вазиятлар яратмоқда. Жамоамдаги исталган футболчи етакчи бўла олади деб ўйлайман. Ҳозир барча футболчилар ўз вазифасини бажармоқда. Муҳаммадали, Асилбек, Рустамнинг барчаси ўз ролини яхши бажаряпти. Жамоамизнинг ривожланиш йўли бироз ўзгарди. Чунки 8 нафар футболчи кетган бўлса, қўл остимизда қолган кам ўйин амалиётига эга футбочиларга имкон беряпмиз. Ҳали бу ўз мевасини беради.

- Ёзда 8 нафар футболчининг кетиши Сизни қанчалик ранжитди?

- Футболчиларнинг ўзи қўйиб юборишимизни сўради. Улар бошқа клубларда тўп тепишни исташди. Раҳбариятга бу маъқул келди. Футболчиларга бошқа жойдан таклиф бўлса, уларни қўйиб юбориш бўйича келишув бор эди. "Сурхон"нинг вазифаси шундай: ўзбек футболи ривожи йўлида футболчи тарбиялаш.

- "Бунёдкор" гол урганидан кейин Сизни асабий ҳолда кўрдик.

- Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди. Мақсад нолга ўйнаш эди.

- Бугун Беҳруз Шайдулов "Сурхон" таркибида 150-ўйинини ўтказди.

- Уни менинг номимдан табриклаб қўйинг (кулади).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика