UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  811 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Феруз Бобоқулов билан Азиз Ибрагимов “Андижон”да Янгиликлар

Феруз Бобоқулов билан Азиз Ибрагимов “Андижон”да

“Андижон” таркибидаги ўзгаришлар давом этади.
Жамоа йиғинига куни-кеча иқтидорли ҳужумчи Феруз Бобоқулов келиб қўшилди. Жума куни ўтказилган машғулотларда футболчи иштирок этди. Шу куни машғулотни кузатиш мақсадида “Соғлом Авлод” стадионига борганимизда, ашаддий ишқибозлар юқори тайёргарлик билан Азиз Ибрагимовни интизорлик билан кутаётганди.

Аввал сайтимиз орқали хабар берганимиздек, Чехиядаги ҳамюртимиз шу кунларда “бургутлар” лагерига етиб келиши кутилаётганди. Режага кўра,  машғулот пайтида, Ибрагимов кутилганидек, “Соғлом Авлод” стадионига кириб келди. Шунда мухлислар катта иштиёқ билан келган футболчини карнай-сурнай садолари билан кутиб олди.

Махаллий ишқибозларнинг бундай эътиборидан тўлқинланиб кетган Азиз Ибрагимов қувончини яширмади ва “Андижон”га келиб адашмаганини ҳис этди. Ибрагимов дастлаб клуб раҳбарияти билан кўришиб, суҳбатлашгач, мухлислар ўтирган трибуна томон йўл олди ва уларга бундай эътибор учун миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида мухлислар етакчиси Нодирбек Тўйчиев ҳам Ибрагимов билан саломлашиб, жамоанинг шундай оғир кунларида таклифни рад этмагани учун футболчига раҳмат айтди. Қолваерса клубни олий лигада қолиш йўлида ёрдам беришини бутун Андижон ахли Ибрагимовдан ҳам кутаётгани таъкидлади.

Азизни инсонийлик жиҳатдан бошқаларга нумуна бўлишга арзийдиган футболчи эканлигини билиб олиш қийин кечмади. Машғулотни диққат билан кузатиб, у тугаганидан сўнг ҳар бир футболчи билан қўл бериб суҳбатлашиб чиқди. Ўз вақтида “Машъал”да бирга ўйнаган жамоадоши Шуҳрат Мирхолдиршаевни кўриб, хурсандлигини яширмади. Қолаверса Ибрагимов бош мураббий Сергей Шевченко билан ҳам кўришиб, яқиндан танишди.

Айтиш лозимки, охирги кунларда жамоанинг машғулотини кузатиш мақсадида 100тадан кам бўлмаган ишқибозлар ташриф буюрмоқда.

Бугун “Андижон” жамоаси режага кўра, Фарғонада “Нефтчи” ёшлар жамоасига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушади. Мазкур ўйин “Қиргули СК”да кечади. Шундан сўнг андижонликларнинг йиғини пойтахтга кўчади.

фото: Элмурод Эрматов
Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика