UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  0 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  8 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2

Феликс АПЛни қизил билан бошлади. "Челси" эса 2023 йилда ғалаба қозонгани йўқ (мутолаа учун) Янгиликлар

Феликс АПЛни қизил билан бошлади. "Челси" эса 2023 йилда ғалаба қозонгани йўқ (мутолаа учун)

Аммо, Жоау ҳаракат қилди.


Жоау Феликс Лондонга кўчиб ўтганидан сўнг бирдан дебют қилди, аммо АПЛдаги илк ўйин ҳамма кутгандек бўлмади. "Фулхэм"га қарши ўйинда гол ёки ассист ўрнига қизил карточка.

Португалиялик 58-дақиқада Кенни Тетега зарба берди. Феликс оёғини юқори кўтариб, рақибининг оёғига бутсасининг тишлари билан зарба берди ва ҳақли равишда қизил карточка олди. Ҳакам Дэвид Кут янги ўйинчини аяб ўтирмади.






Бу Феликснинг фаолиятидаги атиги иккинчи четлатиш. Биринчиси 2021 йилнинг сентябрида "Атлетик"га қарши ўйинда рўй берган эди. Жоау ўшанда 60-дақиқада майдонга тушган, 78-дақиқада эса иккита сариқ карточка олганди – бири қўл билан рақибнинг юзига зарба бергани учун, иккинчиси ҳакам билан баҳслашгани учун.



Жоау Премьер-лигадаги илк ўйинида четлатилган "Челси"нинг биринчи ўйинчиси бўлди. Агар барча жамоаларни олсак, бунақаси 2014 йилнинг октябридан бери рўй бермаётганди: ўшанда Федерико Фасио "Тоттенхэм" сафида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда муваффақиясиз дебют қилганди.

Муҳим жиҳат: Феликс ярим йиллик ижараси мобайнида лигада ўйнаши мумкин бўлган ўйинлар сони 21та эди. Биттаси ортда қолди, эндиликда учта ўйинлик дисквалификацияга дуч келиш мумкин. Бу эса қолган ҳар бир ўйинларни қимматроқ қилади. "Челси" португалияликнинг ижараси учун 11 млн евро тўлади.


Феликс четлатишга қадар "Челси"даги энг яхши ўйинчи бўлиб турган эди: кўп тепди ва вазиятлар яратди



Феликс қизилга қадар "Челси"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб турганди. У фаол эди ва вазиятлар яратди – Лено унинг икки зарбасидан сўнг жамоасини голлардан қутқарди. Жоау муваффақиятли тарзда қанотга қочди ва у ердан марказга кирган ҳолда, жамоавий ҳаракатларда иштирок этди.

Феликсда 6та зарба, 4та аниқ зарба, зарба олдидан пас, 2та муваффақиятли дриблинг уриниши бор эди. Афсуски, португалиялик иккинчи бўлимда буларга четлатишни ҳам қўшди.

"Бу ҳужум пайтида тўпга ташланиш эди, унда ҳеч қандай ғаразли ният йўқ эди, аммо у нимага қизил олганини тушунаман. У ҳақиқатдан ҳам яхши ўйнади, сиз унинг ўйиндаги сифатини кўришингиз мумкин, шундай экан бу бизни икки баравар хафа қилади", – деб Жоаунинг дебютига изоҳ берди Грэм Поттер.

"Челси" биринчи таймда Виллиандан тўп ўтказди, аммо иккинчи тайм бошида жарима зарбасидан сўнг Кулибали тўпни дарвозага йўллади. Жамоа камчилик бўлиб иккинчи тўпни ўтказди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.



Янги йил "Челси" учун хурсандчилик билан бошланмади: "Ноттингем" билан дуранг, "Сити"дан икки мағлубият (АПЛда ва Кубокда чиқиб кетиш) ва эндиликда қўшнилар билан ўйиндаги муваффақиятсизлик. Грэм Поттер умидли стартдан сўнг даҳшатли серияни ўтказмоқда – сўнгги 8та расмий ўйинда 6та мағлубият.

Жароҳатлар билан боғлиқ муаммо ҳам ёмонлаша бошлади, янги йўқотиш – Денис Закария.


"Фулхэм" – "Челси" 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 25 Виллиан, 1:1 – 47 Кулибали, 2:1 – 73 Винисиус.

"Фулхэм": Лено, Тете, Рим, Адарабиойо, Робинсон, Рид (Кэрни, 68), Перейра (Жеймс, 90), Пальинья, Виллиан (Соломон, 83), Декордова-Рид (Уилсон, 68), Винисиус (Чалоба, 90).

"Челси": Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Кулибали, Чалоба (Кукурелья, 79), Холл (Чуквуэмека, 79), Ковачич (Галлахер, 79), Закария (Жоржиньо, 56), Маунт (Зиеш, 80), Хавертц, Жоау Феликс.

Огоҳлантиришлар: Робинсон (9), Перейра (14), Чалоба (36), Холл (62), Маунт (76), Адарабиойо (84), Лено (90).

Четлатиш: Жоау Феликс (58).


Фулхэм

Виллиан - 25', Винисиус - 73'

Премьер-лига . 7-тур

13/01/2023, 01:00

1
:
2
Тугади

Челси

Калиду Кулибали - 47'

Стадион: Craven Cottage, 24460 томошабин

Бош ҳакам: David Coote

45'
90'
9'  Энтони Робинсон
14'  Андреас Перейра
25'  Виллиан
68'  Харрисон Рид (Том Кэрни)
68'  Бобби Рид (Харри Уилсон)
73'  Винисиус
73'  Андреас Перейра
83'  Виллиан (Манор Соломон)
84'  Тосин Адарабиойо
90'  Андреас Перейра (Дэниел Джеймс)
90'  Винисиус (Натаниэль Чалоба)
90'  Бернд Лено
36'  Трево Шалоба
47'  Калиду Кулибали
56'  Денис Закария (Жоржиньо)
58'  Жуан Феликс
62'  Льюис Холл
76'  Мэйсон Маунт
79'  Льюис Холл (Карни Чуквуемека)
79'  Матео Ковачич (Конор Галлахер)
79'  Трево Шалоба (Марк Кукурелья)
80'  Мэйсон Маунт (Хаким Зиеш)


→ "Челси" Феликсни ижарага олди – у "Атлетико"га 127 миллионга тушди, аммо асосий юлдуз бўлмади (мутолаа учун) 


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика