UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  48 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Фелан: “Биз Роналдуни жамоавий футболчига айлантиргандик” Янгиликлар

Фелан: “Биз Роналдуни жамоавий футболчига айлантиргандик”

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшернинг ёрдамчиси Майк Фелан “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг манчестерликлар сафидаги ўйинларини ёдга олди.

“Роналду барчадан ажралиб турарди. У МЮ мураббийлардан кўпроқ маслаҳатлар олишга интиларди. Ўзига ўзи талабчан эди. 

Биз Криштиануни жамовий ўйинга мослаштиришимиз шарт эди. Амалда шундай бўлди ҳам. Машғулотларда шундай ҳолатлар ҳам бўлардики, у буни амалга оширишни истамасди. Бироқ биз шу ишни қилишга мажбурлардик. 

МЮдаги муваффақиятили ўйинларидан кейин  у  “Реал”га ўтди. Мен унинг Мадрид клуби сафидаги ўйинларини кўриб туриб,  бир қатор жиҳатларга эътибор бердим. У бу ишни айнан МЮда ўрганганди. МЮ машғулотларида берилган топшириқларни у “Реал” сафида амалга ошира бошлаганди. Буни кузатиш жудаям ёқимли эди. 

Биз Криштиану Роналдуни кашф қилдик, дейишдан йироқман. Унинг юлдуз бўлиб порлашига кўпчилик сабабчи бўлган.  Аммо унинг ўзи биринчи навбатда буни жудаям хоҳлаган. Криштианунинг иштиёқи жудаям юқори эди”, деди Фелан.

57 ёшли мутахассис 2001-2013 йилларда сер Алекс Фергюсоннинг мураббийлар штабида фаолият юритган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика