Файзуллаев манфаатларини ҳимоя қилувчи агентлик "Бавария"нинг қизиқишлари ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди
06 фев 2024 21:50
Янгиликлар
Файзуллаев манфаатларини ҳимоя қилувчи агентлик "Бавария"нинг қизиқишлари ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди
Москванинг ЦСКА жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев ишини юритувчи ProSports Management компаниясининг Осиё лойиҳалари раҳбари Қаҳҳор Мўминов "Бавария"нинг футболчига қизиқиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақида тўхталди.
"Албатта, кўплаб клубларнинг скаутлари Аббосни кузатиб боришмоқда, кўпчилик қизиқиш билдирмоқда. Аммо биз "Бавария"нинг қизиқиши ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Асосийси, ҳозир у бироз дам олиши ва ЦСКА сафига қўшилиб, мавсумга тайёргарлик кўриши керак", – деди Мўминов.
Аввалроқ Россия ОАВ Файзуллаевга "Бавария" қизиқаётгани ҳақида ёзганди. Шундан сўнг ЦСКА ва "Бавария" жамоалари собиқ аъзоси Ивица Олич 20 ёшли футболчининг даражаси ҳақида фикр билдирган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар