UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  2 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  3 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  0 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  5 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  5 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  45 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5

Аббосбек Файзуллаев "Бавария"га ўтадими? Янгиликлар

Аббосбек Файзуллаев "Бавария"га ўтадими?

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ЦСКА жамоасининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев трансферига қизиқиб қолган.

Бу ҳақида рус ОАВлари хабар бермоқда.

Файзуллаев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва ЦСКА сафидаги ҳаракатлари, Қатарда ўтаётган Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги ишончли ўйинлари билан "Бавария" скаутлари эътиборига тушган. Шу ўринда таъкидлаш лозим, ҳали 21 ёшга тўлмаган иқтидорли футболчи ўз мамлакати миллий термаси сафида халқаро аренада ҳам ишончли ўйин кўрсатса, унга кўплаб клублар томонидан қизиқиш бўлиши турган гап. Унинг ажойиб техникаси, майдонни кўра билиш қобилияти ва узатмалари жаҳон футболи гранди бўлган "Бавария" скаутларининг ҳам эътиборини тортгани табиий ҳол. 

Ушбу мавсум Аббосбек ЦСКАнинг нафақат асосий таркиб вакилига, балки жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланиб олди. Москва клуби таркибидаги 18 ўйинда ҳамюртимиз 2 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди.

"Transfermarkt" портали Файзуллаевнинг трансфер нархини 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика