UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  2 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Ивица Олич: "Бавария" қизиқаётган бўлса, бу Файзуллаевнинг даражасидан дарак" Янгиликлар

Ивица Олич: "Бавария" қизиқаётган бўлса, бу Файзуллаевнинг даражасидан дарак"

ЦСКА ва "Бавария" клублари собиқ ҳужумчиси Ивица Олич "армиячилар" ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Бавария"нинг Файзуллаевга қизиқаётгани тўғрисида аниқ маълумотга эга эмасман. Агарда мюнхенликлар уни кузатаётган бўлса, бу унинг даражасидан дарак. Аммо у нафақат бир нечта ўйинда, балки мавсумлар давомида ўзини кўрсатиши талаб қилинади. Ана шундан сўнг, нафақат "Бавария" балки бошқа катта клубларнинг қизиқиши ҳақида жиддий гаплашиш мумкин бўлади. Аббосбек сифатли футболчи эканлигини сезиш қийин эмас. У Ўзбекистондан келиб, жуда тез ЦСКАнинг асосий таркибига кириб олди. Ўзининг юқори даражадаги футболини кўрсатиши учун унга ортиқча вақт ҳам талаб этилмади. Агар шу руҳда давом этса, яқин келажакда унинг столига кўплаб таклифлар келиб тушади", — деди Олич.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика