UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  3 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  5 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  21 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  3 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   9 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2

“Фахрийлар кубоги” турнири давом этади. Навбат 50 ёшдан ошганларга Янгиликлар

“Фахрийлар кубоги” турнири давом этади. Навбат 50 ёшдан ошганларга

Ўзбекистон футбол асоциаcияси томонидан ташкил этилган, фахрий футболчилар ўртасидаги “Фахрийлар кубоги” турнири давом эттирилади.

Бу сафар 50 ёшдан ошган фахрий футболчилар соврин учун курашадилар.

Водий минтақасида Андижон ҳамда Наманганлик фахрий футболчилар турнирда иштирок этмасликларини маълум қилишди. Энди финал босиқичига чиқиш учун кураш фақат Қўқонлик ва Фарғоналик фахрийлар ўртасида бўлиб ўтади. Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида Қўқонлик ҳамда Фарғоналик фахрийлар ўртасидаги минтақавий саралаш учрашуви бўлиб ўтди. Об-ҳавонинг совуқ бўлишига қарамай учршув қизиқарли курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. Фарғоналик фахрийлар сафида Салим Зокиров (дарвозабон), Рустам Дўрмонов, Зайлобиддин Бурхонов, Шуҳрат Назиров, Фарҳод Эргашев каби футбол фахрийлари майдонга тушишган бўлса, Қўқонликлар таркибида Зоҳид Нурматов, Азамат Ашурматов, Жамолиддин Тожибоев, Муҳаммад Шокиров, Акмал Ортиқов каби мухлисларга яхши таниш бўлган фахрий футболчилар тўп суришди.

Қизиқарли ўтган баҳс 3-2 ҳисобидаги Қўқонликларнинг ғалабаси билан якун топди. Қўқонликлардан голларни Муҳаммад Шокиров, Азамат Ашурматов пенальтидан ҳамда Рустам Турсуновлар киритишди. Фарғоналик фахрийлар жамоасидан эса Шавкат Зияев икки марта мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Энди 24 ноябрь куни Фарғона шаҳрида ҳар икки жамоа иштирокида жавоб ўйини бўлиб ўтади. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган жамоа Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Фахрийлар кубоги” турнирининг финал босиқичига йўл олади.


Акрамжон Мамадалиев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика