UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  2 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  1 10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасига ғалаба келтирди  4 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0 09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  4 09:19Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди  5 08:50ОКМК Беҳруз Асқаров билан шартномани бекор қилди  4 08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  2 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  39 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  46 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  1

Фати қайси термада ўйнашини ўзи ҳал қилади Янгиликлар

Фати қайси термада ўйнашини ўзи ҳал қилади

“Барселона” ярим ҳимоячиси Ансу Фатининг отаси Бори Фати ўғли билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

Фати Испания фуқаролигини олгач, ушбу юрт термаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Аммо Бори ўғлига Португалия термасида ўйнашни маслаҳат бермоқда. Ансу Фати Гвинея Бисауда туғилган. Бу юрт Португалия колонияси ҳисобланиб, 1973 йилда мустақилликка эришган.

“Мен ҳар доим ўғлим Португалия учун ўйнашини орзу қилардим. Ўйлашимча, у ҳам бу ҳақда ўйлаб кўрган. Аммо ҳозир вазият бироз мураккаблашди.

Биз Португалия футбол федерацияси котиби билан бир неча бор учрашдик. Аммо кейинчалик испанияликлар томонидан бизга босимлар бўлди. Менга ҳаттоки Испания футбол федерацияси президенти ҳам телефон қилди.

Ансу ўзини португалиялик деб ҳис қилади, у ушбу юрт термасида тўп тепиши керак. Ўғлим “Бенфика” футболчиси Умар Эмбало билан кўпроқ мулоқот қилади. Ҳозир ҳаммаси Ансунинг ўз қўлида, сўнгги қарорни у қабул қилади” дея Фатининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда A Bola нашри.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика