UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  2 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  2 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  34

Фарруҳ Сайфиев: “Дердийок "Пахтакор"га катта фойда келтиришига ишонаман” Янгиликлар

Фарруҳ Сайфиев: “Дердийок "Пахтакор"га катта фойда келтиришига ишонаман”

Ўтган ой БААда янги мавсумга ҳозирликни давом эттирган “Пахтакор” клуби юртимизга қайтиб келди.

Эндиликда “шерлар” ОЧЛ биринчи турига тараддудни шу ерда олиб боришади. Муҳим учрашувлар олдидан етакчи футболчи Фарруҳ Сайфиев фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи йиғинни Тошкентда ўтказдик. Бунда жисмоний ҳолатимизни яхшилашга урғу бердик ва тикланиш машқларини бажардик. Иккинчи йиғинни эса БААда олиб бордик. Учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Узоқ танаффусдан кейин ўйинимизни топиб, уни йўлга қўйиб олиш муҳим эди.

Янги келган юлдуз футболчи Эрен Дердийок ҳақида ижобий фикр билдиришим мумкин. Тажрибали футболчи, жамоамизга яхшигина ёрдами тегади деб ўйлайман.

Жорий йилдаги илк расмий ўйинимизни 10 февраль куни “Шабаб Ал Аҳли” жамоасига қарши ўтказамиз. Дастлабки икки турда ўз майдонимизда ўйнаймиз. Худо хоҳласа ғалаба қозониб суюклиларимизга шодлик улашамиз. Рақибларимиз оддий жамоалар эмас. “Ал Ҳилол” мусобақанинг амалдаги ғолиби. Аввалги мавсумда ҳам гуруҳимиздан анча кучли жамоалар жой олганди. Назаримда биз муносиб кураш олиб боргандик”, - деди Фарруҳ Сайфиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика