UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Про лига. "Дўстлик" Тошкентда "Арал"ни меҳмон қилмоқда, "Хоразм" "Олимпик-MobiUz" билан баҳс юритяпти  0 18:07Иско оёғи сингани сабабли Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин  0 17:40Нидерландия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  0 17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  3 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  6 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  16 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  12 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0

Фарҳод Нишонов: "Охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинни яхши бошладик. Голлардан кейин охирги 10 дақиқани яхши ўтказа олмадик. Сабабларини ўрганиб чиқамиз. Чунки охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди. 80-85 дақиқа яхши футбол кўрсатдик деб ўйлайман.

- Демак ўйиндан-ўйинга ўзгариш бўлаяпти, шундайми?

- Албатта ўзгариш бўлаяпти. Чемпионат доирасида ютаяпмиз, ютқазаяпмиз ҳам. Муҳими, футболчилар майдонда биз томондан берилган кўрсатмаларни бажариб бера олишаяпти. Ўз устида ишлашдан тўхтаб қолишмаса, биз мавсум ўрталарида кучли жамоаларга ҳам муносиб рақобатбардош жамоага айланамиз.

- Кубок баҳсларидаги мақсад қандай?

- Кубок ва чемпионат учрашувларига, ҳар бир ўйинда йигитларда ғолиблик руҳиятини шаклантириш боришимиз керак. Болалар футболидан катта футболга босқичма-босқич футболчиларни тайёрлаб боришимиз керак. Ҳозир ўтиш ёшида ёш футболчилар бир хил ўйин намойиш этиб боришлари қийин.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика