UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  57 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  9 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Фарҳод Магометов: "Ачинарлиси, айрим клубларимиз ҳали ҳам лицензиялаш нима эканлигини тушуниб етишмаяпти" Янгиликлар

Фарҳод Магометов: "Ачинарлиси, айрим клубларимиз ҳали ҳам лицензиялаш нима эканлигини тушуниб етишмаяпти"

2014 йил ПФЛ олий лига клубларига янада қаттиқроқ талаблар қўймоқчи. Бу ҳақда ПФЛ директори Фарҳод Магометов қуйидагиларни айтиб ўтди.
"Аксарият клубларимизда соҳанинг малакали, ўз ишини биладиган кадрлари етишмаяпти. Битта одам бир нечта мутахассиснинг ишини бажаряпти. Бундай бўлиши мумкинми? Ваҳоланки, ўзининг ишини эплай олмайди. Шу пайтгача клубларга ён босиб, вазият ўзгариб қолар, деб илтифот кўрсатиб келдик. Бу ёғига энди шафқат йўқ. Бу ерда клуб раҳбарлари ҳам ўтиришибди. Ўз клубларингизнинг моддий техник базасини яхшиламас экансиз, ПФЛ томонидан жиддий чоралар қўлланилади. Катта миқдордаги жарималар солинади, очколар олиб қўйилади ва хатто чемпионатдан ҳам четлатилади. Мен сизларга бу нарсани кафолат бераман. Сизларнинг айбингиз билан ОЧЛдаги ўринларимиз йилдан-йилга камайиб кетяпти. Тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида тўртта клуб билан ҳам иштирок этгандик. Бу йил бор-йўғи битта жамоамизга гуруҳдан жой ажратилди. қолган иккита клубимиз «плей-офф»да қатнашишади. Бу 50га 50 дегани. Мабодо, «Насаф» ва «Локомотив» гуруҳ босқичига чиқа олишмаса, бу футболимиз учун каттагина минус бўлади. Ачинарлиси, айрим клубларимиз ҳали ҳам лицензиялаш нима эканлигини тушуниб етишмаяпти. Тушуниш учун футболни биладиган кадрлар керак. Клубларимизда маркетинг бўлими умуман ишламаяпти. Маркетнинг ўзи нима эканлигини билмайдиган клублар ҳам бор", - дейди Фарҳод Магометов.

"Тушунамиз, кимгадир яхши ҳомий бириктирилган, айрим клубларимизнинг ҳомийлари ўртача. Лекин имкон қадар сизларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз. Сизлар ҳам ким бизга ёрдам берар экан, деб қараб турманглар-да! Озгина бўлса-да, ўзингизни ўзингиз таъминлашга ҳаракат қилиб кўринглар. Маркетингни кучайтиринглар. «Бухоро» клубининг бир футболчидан 4 йил олдинги қарзи ҳам бор эди. Олти очко олиб ташлаймиз, дегандик, дарров қарзини узди. Демак, пул бор экан-ку! ПФЛ аввалги қарздорликларни унутиб юборади, деб ўйласангиз, қаттиқ янглишасиз. Ҳаммаси назорат остида турибди. Клублар раҳбарларига яна бир талабим - футболчилар билан шартнома имзолаётганда ҳужжатлаштириш жараёнига жиддий эътибор қаратинг. Бўш қоғозга қўл қўйдириб олиб, у ерга ўзингиз истаган суммани ёзиш ҳолатларини бошқа кўрмайлик. Шундай ҳолатлар рўй бергани учун сизларни сўнгги бор огоҳлантираман. ПФЛда рўйхатдан ўтказилмаган ва бизнинг муҳр бўлмаган ҳар қандай ҳужжат ноқонуний деб топилади. Бу эса қонунга кўра жавобгарликка тортилади. Қандай жавобгарлик эканлигини айтишим шарт бўлмаса керак. Бунинг учун малакали юристларни ишга олинглар. Биз қайси жамоанинг нима билан шуғулланаётганини жуда яхши биламиз. Шундай экан, қадамингизни ўйлаб ташланг", - деб ўз фикрларини билдирди ПФЛ раҳбари.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика