UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  24 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  6 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  108 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1

Фарҳод Абдумавлонов: "Бизга ишонган барча юртдошларимиздан миннатдормиз" Янгиликлар

Фарҳод Абдумавлонов: "Бизга ишонган барча юртдошларимиздан миннатдормиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатидаги иштирокига якун ясади.

Бугун ўтказилган 3-тур учрашувида Хосе Мария Мендез шогирдлари Португалияга 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ўйиндан сўнг терма жамоамиз аъзоси Фарҳод Абдумавлонов билан боғландик ва унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун аввало ютуқ учун майдонга тушган эдик, чунки фақатгина ғалаба бизни нимчорак финалга олиб чиқарди. Бош мураббийимиздан керакли кўрсатмаларни олиб биринчи бўлимда тенг кураш олиб бордик деб ўйлайман. Аммо, ҳимояда пала-партиш хатоларга йўл қўйдик ва танаффусгача ўз дарвозамиздан 2та тўп олиб чиқдик Иккинчи бўлимда эса тан олиш керак Португалия сардори Рикардиньо ўз даражасини намойиш этди. Айнан унинг сай-ҳаракатлари эвазига Португалия бизни мағлубиятга учратди.

Ўйлайманки, бу биз учун охирги Жаҳон чемпионати бўлиб қолмайди. Бизга ишонган ва қўллаб-қувватлаган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдираман", - дейди Фарҳод Абдумавлонов.


Толибжон Қосимов ёзиб олди
 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика