UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44Роналду: "Менгача Португалия бирорта соврин ютмаганди, аммо ҳозир учта титул бор"  0 16:07Алан Ледесма: "Ўзбекистонга қарши кеч реакцияга киришдик"  2 15:40Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйингача яхшилашимиз керак бўлган камчиликлар бор"  5 15:23Парагвай U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон – режалаштирган вазифани жуда яхши бажарадиган жамоа"  2 15:10Аргентина терма жамоасининг бўлажак ўйин учун қайдномаси эълон қилинди  0 14:36Умар Абдулраҳмоннинг "Манчестер Сити"га трансфери нега амалга ошмаган?  4 14:15Тонали: "Ньюкасл"да 10 йил қолиб, кейин бир неча йилдан кейин кетаман дея олмайман"  0 13:50Беларусь, Озарбайжон ва Тошкент клублари "Шўртан" футболчисига даъвогар  7 13:27А Серияда октябрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 13:00"Андижон" "Ростов"нинг ўзига хос рекордини янгилайдими?  7 12:36"Навбаҳор" охирги марта Олмалиқда ютганида Искандеров ва Марушич гол урганди  2 12:32ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди  1 12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  14 12:07"Реал" қишки харидларга тайёр: Модрич ўрнига 3 нафар номзод  6 11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  12

Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри Янгиликлар

Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри

Бугундан Суперлиганинг 22-тур беллашувлари бошланади.

Ушбу турдан бир эмас бир нечта қизиқарли ва марказий қарама-қаршиликлар ўрин олган. Ушбу учрашувлар олдидан собиқ футболчи Артём Филипосян тахминларини билдирди. 

"Сурхон" - "Машъал"

— Яхши ва қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман. Бунга сабаблар бор албатта. "Сурхон" уйда ҳужумкор ўйнайди. Улар 3 та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. "Машъал" ҳам яхши жамоа. Ўтган турда "Шўртан"дан устун келди ва озгина бўлса ҳам ишонч орттириб олди. Фикримча, ўйин дуранг билан якунланса керак. 

ОКМК - "Бунёдкор"

— Олмалиқда ажойиб ўйин гувоҳига айланамиз. ОКМК ўтган турда 3 очкони бой берганди. Бу жамоа медаллар учун курашяпти, худди шундай "Бунёдкор" ҳам. Ўйлашимча, мухлислар бу тўқнашувда очиқ футбол кўришади. Имкониятлар 50/50.

"Шўртан" - "Пахтакор"

— "Пахтакор"га қийин бўлиши мумкин, чунки "Шўртан" Суперлигада жон сақлаб қолиши керак. Шу боис меҳмонларга осон бўлмайди. Аммо якуний фикрим "Пахтакор" ғалаба қозонади.

"Хоразм" - "Қўқон-1912"

— Икки жамоа ҳам турнир жадвалининг қуйи қисмида кетмоқда. "Хоразм" ўз майдонида, мухлислар қаршисида ғалаба қозонганича йўқ. Бу беллашувда майдон эгалари 3 очколик бўлишади. 

"Бухоро" - "Навбаҳор"

— "Бухоро"да янги мураббий Александр Хомяков иш бошлади. Жамоа қандай ўйин кўрсатишини ҳали билмаймиз. "Навбаҳор" ўтган турда дуранг қайд этди. Тахминимча, бу сафар ҳам ўйин дуранг натижа билан якунланса керак. 

"Нефтчи" - "Динамо"

— Иккита кучли жамоалар учрашуви ҳисобланади. "Динамо"нинг яхши ва чиройли ўйин кўрсатаётганини айтишим мумкин. "Нефтчи" ҳам ўзига яраша натижа қайд этмоқда. Мезбонлар ғалабани ўзиники қилса керак деган тахминдаман. 

"Андижон" - "Сўғдиёна"

— "Сўғдиёна" сафарда ўйнашига қарамасдан яхши ҳаракат қилмоқда. Ушбу баҳсда имкониятлар 50/50.

"Қизилқум" - "Насаф"

— "Қизилқум" Суперлигада муносиб жамоа эканлигини кўрсатиб келмоқда. Суперлигада ҳам мағлубиятсиз серия қайд этди ва ўтган турда Қўқон жамоасига ютқазди. "Насаф" ютади деб ўйлайман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+3   
18 сен 17:08:40
Tilla
Нефтчи, Динамо, Насаф кокилиши ва Пахтакор ишончли галаба козонишини тилайман
+2   
18 сен 17:30:21
Ardito
Garchi istamasamda, Paxtakor chempion bo’ladi.
Nasaf oxirgi turlarda doimgidek qoqiladi.
Levchenko ketishi tufayli Neftchi qolgan o’yinlarda ochko tarqatadi. Zotan chempionlik baxsini qo’ldan chiqardi. 5- o’rin ham orzu endi.
SAMARQANDDAGI baxsda Levchenkoni ushlab qolgan xisob, endi uni ketkizadi. Anvar Berdiyev mavsumni tugatib qo’yadi.
   
18 сен 18:35:12
Guj Gik
Tilla фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нефтчи, Динамо, Насаф кокилиши ва Пахтакор ишончли галаба козонишини тилайман
Paxta terim Avjida Xormang brat
   
18 сен 17:14:07
Murodjon Fayzullaev
Tilla фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нефтчи, Динамо, Насаф кокилиши ва Пахтакор ишончли галаба козонишини тилайман
Туя хаммомни орзу қилибди
Аммо орзуга айб йуқ
-1   
18 сен 20:11:46
Qodirsher Mirzayev
Nech pul bo'lyapdi paxta terimdi kilosi
-1   
18 сен 17:59:28
Sherzodjon Abdullayev
Murodjon Fayzullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Туя хаммомни орзу қилибди Аммо орзуга айб йуқ
Лекин уша хаммомда чумилган
-2   
18 сен 20:34:11
dessi anvar
пахтани пахтасига пахта қўйибдию
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика