UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  13 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  95 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47

Фарғона вилоят кубоги: Финалда кутилган жамоалар Янгиликлар

Фарғона вилоят кубоги: Финалда кутилган жамоалар

Теглар :  Фарғона
Фарғона футбол федерацияси томонидан ташкил этилган навбатдаги мусобақа якунланиш арафасида.

Бугун Фарғона вилояти кубоги финалчилари маълум бўлди. Кутилганидек ушбу турнирга жиддий тайёргарлик кўрган Олтиариқнинг “Ифтихор” ва Марғилоннинг “Фаровон” жамоалари ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олишди. Бундан бир неча кун олдин ушбу жамоалар вилоят биринчигининг финал учрашувида тўқнаш келишганди. Ўша баҳсда Нодир Қўзибоев мураббийлигидаги “Ифтихор” клуби ғалаба қозониб, вилоят чемпионлигини қўлга киритган эди. Олтиариқликлар дубль қайд этишга яқин. Бундан ташқари, ушбу клуб вилоят биринчилиги доирасидаги 1-турда “Бешариқ” жамоасига ютқазиб қўйганидан бери мағлубиятга учрагани йўқ. Бу натижа таҳсинга лойиқ.

Фарғона вилояти кубоги
Ярим финал

Фаровон – Цементчи – 2:1
ФарДУ – Ифтихор – 0:1

Финал ўйини 1 ноябрь куни “Нефтчи” футбол мактабига қарашли стадионда (БЎСМ) бўлиб ўтади. Учрашув соат 12:00да бошланади.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика