UZ

Сўнгги янгиликлар

14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  0 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2

"Фаолиятим давомида бойиб кетганим йўқ" Янгиликлар

"Фаолиятим давомида бойиб кетганим йўқ"

Криштиануга қарши ўйнаган, ҳозир эса метрода ишлаётган собиқ футболчининг футболдан кейинги ҳаёти.

Ирландиялик чап қанот ҳимоячи Робби Райан "Миллуолл" сафида 200 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган. Унинг клубдаги сўнгги ўйини 2003/04 йилги мавсумдаги Англия Кубоги финали бўлиб, унда у 19 ёшли Криштиану Роналдуни қўриқлаши лозим эди. 

"Роналду озғин, лекин бўйи мен ўйлаганимдан баландроқ эди. Ўшандаёқ у ақл бовар қилмайдиган футболчига айланиши аниқ эди. Марадона ажойиб, аммо менимча, Роналду ва Лео Месси – тарихдаги энг кучли футболчилар. Мен Криштиану Роналдуни қўриқлашга ҳаракат қилганимни фахрланиб айтишим мумкин. Одатда ўзим иштирок этган ўйинларни эслаб қололмайман, аммо буниси аниқ ёдимда. Ўйин бошлангандан 3-4 дақиқа ўтгач, тўп мен турган жойга думалаб келди. Ҳужумни бошлашим мумкин эди, лекин тўпни йўқотиб, кейин бутун ўйин давомида сариқ карточкага илинишни хоҳламадим. Афсуски, Роналду доимий равишда менга фаол қаршилик кўрсатди. Ҳаётимда биринчи марта мени алмаштиришганидан хурсанд бўлдим. Криштиануга қарши ўйнаш жуда қийин эди", – деб эслайди Райан.

Райаннинг ҳаётидаги асосий ўйин кутилганидек, "Манчестер Юнайтед"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси ва Роналдунинг ғалабали голи билан якунланди. Райан ўша ёзда "Миллуолл"ни тарк этди ва яна бир неча йил Англия клублари ("Бристоль Роверс"дан тортиб "Уэллинг Юнайтед"гача) шарафини ҳимоя қилди. Бироқ энг қизиғи кейинроқ бошланди: 2008 йилда фаолиятини якунлаган Робби тўсатдан бутунлай бошқа "манзара"га тушиб қолди.

"Ҳозирги пайтда мен Лондон метросида ишлайман. Поездлар тўхтаганида йўлларни таъмирлайман. Кечаси ишлайман, шу боис кам ухлайман, кунига тахминан 4-5 соат. Футболни деярли кўрмайман. Мен "Ливерпул"га мухлислик қиламан, бироқ "Юнайтед"га қарши охирги ўйинини кўрганим ҳам йўқ. Биринчи таймни томоша қилдим, кейин рафиқам билан сайрга чиқиб кетдим. Илгари футболни жуда яхши кўрардим, аммо ҳозир эмас. Бу худди оиладан ажралишга ўхшайди. Йилда бир марта Миллуоллга бораман, мухлислар мен билан доим яхши муносабатда бўлишади. Футболчилик фаолиятим давомида бойиб кетганим йўқ, лекин ҳозирги ишимни яхши кўраман, яхши оилам бор. Мен тўпни соғинмаяпман", – деди у.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика