Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган

Iskandarov Abdulaziz
19 июн 2025, 14:20
Бугун Жиззахда Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтади.

Жамоалар бугунгача элита доирасида 14 маротаба учрашишган. Ўзаро ўйинларда кичик устунлик мезбонларда 6 ғалаба, меҳмон жамоа эса 5 та баҳсда уч очко қўлга киритган. 3 та ўйинда томонлар дурангга имзо чеккан. "Хоразм" охирги маротаба рақибини сафарда 1999 йилги мавсумда таслим қилган бўлиб, бу жамоанинг Жиззахдаги ягона ва охирги ғалабаси бўлиб турибди. Ҳаким Фузайлов шогирдлари 13-турда тарихий натижа қайд этишлари мумкин. 


Суперлига-1999

21.08.1999. 19-тур

"Сўғдиёна" - "Хоразм" 2:6

Голлар: Шуҳрат Жабборов, Шуҳрат Жабборов - Арик Чечельницкий, Станислав Моргулис, Самад Нарзикулов, Сергей Силин, Сергей Силин, Улуғбек Усмондиёров (автогол)


Маълумот учун, "Хоразм" айни пайтда турнир жадвалида 14 очко билан 9-ўринни, "Сўғдиёна" эса 10 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди. Жамоалар ўртасидаги баҳс 20:00да старт олади

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia