UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   0 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  15 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  1 19:30Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 0:1 (Матнли трансляция)  1 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  1 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  12 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  10 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  2 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  2 14:50"Локомотив" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Факт. “Металлург” Термизда ҳеч қачон ғолиб бўлмаган Янгиликлар

Факт. “Металлург” Термизда ҳеч қачон ғолиб бўлмаган

Қуръа натижасига кўра Бекободнинг “Металлург” жамоаси Суперлиганинг илк турини сафарда, Термиз шаҳрида ўн беш йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтган “Сурхон”га қарши ўйнайдиган бўлди.

Умуман мазкур жамоалар кучлилар сафида бугунгача 14 бор тўқнаш келишган бўлиб устунлик пойтахт вилояти вакиллари томонида. Бекободликлар 6 учрашувда ғалаба қозонган, 6 ўйинда кучлар тенг келган, 2 баҳсда эса термизликлар зафар қучишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи “Металлург” фойдасига – 17:13. Ушбу ўйинларда пойтахт вилояти вакиллари 24, сурхондарёликлар эса 12 очколик бўлишган.

Термизда кечган 7 учрашувнинг биринчиси ва охиргисида мезбонлар ғалаба қозонишган, қолган барча ўйинларда дуранг натижа қайд этилган. Қуйида Сурхондарё вилоятида кечган барча учрашувлар натижалари билан танишинг:

14.05.2004 “Сурхон” – “Металлург” – 1:0
23.08.2003 “Сурхон” – “Металлург” – 1:1
14.04.2002 “Сурхон” – “Металлург” – 1:1
24.11.2001 “Сурхон” – “Металлург” – 1:1
11.06.2000 “Сурхон” – “Металлург” – 1:1
18.03.1999 “Сурхон” – “Металлург” – 1:1
09.05.1998  “Сурхон” – “Металлург” – 4:0


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика