Факт. "Локомотив" 2009 йилдан бери кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди
26 июн 2020 12:44
Янгиликлар
Факт. "Локомотив" 2009 йилдан бери кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди
Шундай қилиб жамоа Ўзбекистон чемпионатида қаторасига учта беллашувда мағлубиятга учради. Аввалига ўз майдонида "Металлург"га 0:3 ҳисобида ютқазган "темирйўлчилар" кейинги тур яна уйда "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди ва бу тур "Бунёдкор" рақибидан 2:0 ҳисобида устун келди.
Статистикага қарайдиган бўлсак, "Локо" сўнги бор 2009 йил миллий чемпионатда кетма-кет учта ўйинда ютқазганди. Ўшанда жамоа дастлаб Самарқандда "Динамо"дан 0:5, сўнгра ўз майдонида "Бухоро"дан 1:3 ҳамда учинчи ўйинида "Қизилқум"дан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган. Мана энди орадан шунча вақт ўтиб бу ҳолат яна такрорланди.
Яна бир факт шуки, шу йил бошидан бери "Локомотив" Андрей Фёдоров қўл остида жами 7та расмий баҳсда майдонга тушиб, шундан 5тасида мағлуб бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар