ФАКТ. "Бунёдкор" 499 кундан сўнг ўз майдонида ғалаба қозонди
12 авг 2023 22:19
Янгиликлар
ФАКТ. "Бунёдкор" 499 кундан сўнг ўз майдонида ғалаба қозонди
Бироз аввал Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Андижон" (2:1) учрашуви якунланди.
Мазкур баҳсда "қалдирғочлар" ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Бунгача пойтахтликлар мавсум бошидан буён кетма-кет 7 марта "Бунёдкор" стадионида ғалаба қозона олмаганди. "Қалдирғочлар" 499 кундан сўнг яна "Бунёдкор" стадионида рақибини мағлубиятга учратишни уддасидан чиқди. Жамоа сўнгги маротаба 2022 йилнинг 31 март куни "Динамо"ни таслим қилган эди (2:1).
Александр Крестинин шогирдлари ўз майдонидаги навбатдаги беллашувни 27 август куни "Бухоро"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар