UZ

Сўнгги янгиликлар

14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  3 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  10 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  8 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  12 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  10 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  15 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  22

Европа Суперлигаси. Бу нима ўзи? Янгиликлар

Европа Суперлигаси. Бу нима ўзи?

Кечадан бошлаб Европа футболида катта тўнтарилиш бошланди. Бир қатор топ клублар Суперлига тузишга қарор қилишди.


Европа Суперлигаси бу нима ўзи?

18 апрель, якшанба куни Европанинг 12та клуби янги мусобақага асос солинганини эълон қилинди. Суперлигада 20та клуб иштирок этади (15та доимий иштирокчи ва 5та ўзгарувчи клублар). Европа Суперлигаси худди Европа Чемпионлар лигасига ўхшаш мусобақа бўлади.

Қайси клублар аъзо?

"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Интер", "Милан" ва "Ювентус".

Уларни қандай жазо кутмоқда?

УЕФА уларни барча мусобақалардан четлатмоқчи (ҳатто миллий чемпионатлардан ҳам), футболчиларни миллий терма жамоаларда ўйнашга тақиқ қўймоқчи ва 50 миллиард евро даъво қилмоқчи. Аммо катта эҳтимол клублар ўз миллий чемпионатларида ўйнашда давом этишади. Ҳар ҳолда Суперлига ташкилотчиларининг режаси шундай.

Турнир формати қандай бўлади?

Иккита гуруҳ, ҳар бирида 10тадан клуб. Ҳар бир клуб рақиб билан уй-сафар тизимида ўйнайди. Гуруҳлардан учтадан клуб чиқади. Тўртинчи ва бешинчи ўрин соҳиблари плей-офф баҳсларида иштирок этишади. Чорак ва ярим финал баҳслари уй-сафар тизимида ўтади. Финал май ойи охирида нейтрал майдонда ўтказилади.

Клублар қанча пул топишади?

15та асосчи клубларга жами 3,5 миллиард евро берилади. Мусобақа ташкил этилганидан кейин дастлабки йилларда 10 миллиард еврони миллий чемпионат ва клублар ўртасида тақсимлаш кўзда тутилмоқда.

Раҳбарлар ким?

Лига президенти - Флорентино Перес ("Реал Мадрид"). Унинг иккита ўринбосари бор: Жоэль Глэйзер ("Манчестер Юнайтед") ва Андреа Аньелли ("Ювентус"). Аньелли дарҳол Европа клублар Ассоциациялари раҳбариятидан чиқди.

Кимлар қарши?

Европа клублар Ассоциациялари (Аньелли бошқариб келган ташкилот) ва ФИФА Суперлигага қарши баёнот беришди. УЕФА, АПЛ, Ла Лига, А Серия, Бундеслига ва Лига 1 топ чемпионатлари Суперлигага жуда қаттиқ қаршилик қилмоқда.
 




Live. Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада        

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика