UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  0 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  40 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  1 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  11 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0

Европа Суперлигаси. Бу нима ўзи? Янгиликлар

Европа Суперлигаси. Бу нима ўзи?

Кечадан бошлаб Европа футболида катта тўнтарилиш бошланди. Бир қатор топ клублар Суперлига тузишга қарор қилишди.


Европа Суперлигаси бу нима ўзи?

18 апрель, якшанба куни Европанинг 12та клуби янги мусобақага асос солинганини эълон қилинди. Суперлигада 20та клуб иштирок этади (15та доимий иштирокчи ва 5та ўзгарувчи клублар). Европа Суперлигаси худди Европа Чемпионлар лигасига ўхшаш мусобақа бўлади.

Қайси клублар аъзо?

"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Интер", "Милан" ва "Ювентус".

Уларни қандай жазо кутмоқда?

УЕФА уларни барча мусобақалардан четлатмоқчи (ҳатто миллий чемпионатлардан ҳам), футболчиларни миллий терма жамоаларда ўйнашга тақиқ қўймоқчи ва 50 миллиард евро даъво қилмоқчи. Аммо катта эҳтимол клублар ўз миллий чемпионатларида ўйнашда давом этишади. Ҳар ҳолда Суперлига ташкилотчиларининг режаси шундай.

Турнир формати қандай бўлади?

Иккита гуруҳ, ҳар бирида 10тадан клуб. Ҳар бир клуб рақиб билан уй-сафар тизимида ўйнайди. Гуруҳлардан учтадан клуб чиқади. Тўртинчи ва бешинчи ўрин соҳиблари плей-офф баҳсларида иштирок этишади. Чорак ва ярим финал баҳслари уй-сафар тизимида ўтади. Финал май ойи охирида нейтрал майдонда ўтказилади.

Клублар қанча пул топишади?

15та асосчи клубларга жами 3,5 миллиард евро берилади. Мусобақа ташкил этилганидан кейин дастлабки йилларда 10 миллиард еврони миллий чемпионат ва клублар ўртасида тақсимлаш кўзда тутилмоқда.

Раҳбарлар ким?

Лига президенти - Флорентино Перес ("Реал Мадрид"). Унинг иккита ўринбосари бор: Жоэль Глэйзер ("Манчестер Юнайтед") ва Андреа Аньелли ("Ювентус"). Аньелли дарҳол Европа клублар Ассоциациялари раҳбариятидан чиқди.

Кимлар қарши?

Европа клублар Ассоциациялари (Аньелли бошқариб келган ташкилот) ва ФИФА Суперлигага қарши баёнот беришди. УЕФА, АПЛ, Ла Лига, А Серия, Бундеслига ва Лига 1 топ чемпионатлари Суперлигага жуда қаттиқ қаршилик қилмоқда.
 




Live. Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада        

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика