UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  2 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  26 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Европа лигаси. Рэшфорднинг голи “Манчестер Юнайтед”га "Сельта" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Европа лигаси. Рэшфорднинг голи “Манчестер Юнайтед”га "Сельта" устидан ғалаба келтирди

Европа лигаси ярим финали доирасида "Сельта" жамоаси "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди.

Испанияда ўтказилган дастлабки баҳсда Маркус Рэшфорднинг жаримадан киритган ягона голи "Манчестер Юнайтед"га минимал ҳисобдаги ғалабани келтирди.


Европа лигаси
1/2 финал
"Балайдос" стадиони
Бош ҳакам: Сергей Карасев

"Сельта" (Испания) – "Манчестер Юнайтед" (Англия) 0:1
Гол:
М.Рэшфорд 67

"Сельта": Серхио Альварес, Густаво Кабраль, Кастро, Уго Мальо (Клаудио Бовю 90+2), Факундо Ронкалья, Даниэль Васс (Хосабед 74), Неманья Радоя, Пабло Эрнандес, Пионе Систо, Яго Аспас, Йон Гвидетти.

"Манчестер Юнайтед": Серхио Ромеро, Антонио Валенсия, Эрик Байи, Маттео Дармиан, Дэйли Блинд, Поль Погба, Маруан Феллайни, Жэсси Лингард, Андер Эррера, Генрих Мхитарян (Эшли Янг 78, Крис Смоллинг 89), Маркус Рэшфорд (Антони Марсьял 80).

Огоҳлантиришлар: У.Мальо 66 - М.Феллайни 34, П.Погба 86



20 - Зарбааа, Маркус Рэшфорднинг айланма зарбасини исранияликлар дарвозабони Альварес қайтариб қолди.

30 - Хавфли вазият, Лингард жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади, Жэсси тўп унгача ўтишини кутмаган эди.

35 - Зарбааа, Альваресдан ўйиндаги иккинчи ажойиб сейв. Мхитаряннинг чап оёқда берган зарбаси самарасиз кетди.

Ўйиндан олдин МЮнинг собиқ футболчилари, бугунги кунда футбол эксперти сифатида фаолият олиб бораётган Рио Фердинанд ва Майкл Оуэнлар, "қизил иблислар" таркибида бир пайтлар бирга ўйнаган Уэйн Руни ва Майкл Кэрриклар билан нималарнидир муҳокама қилишмоқда.

39 - Зарбааа, Альварес бу сафар Лингарднинг зарбасини қайтарди. Ҳозирча учрашувнинг энг яхши ўйинчиси - "Сельта" дарвозабони.

Бугун "Балайдос" стадиони трибуналари мана шундай кўриниш олган.

Бу эса биринчи бўлим қаҳрамони - Серхио Альварес.

50 - Погба тўпни дарвозабоннинг устидан тушириб қўймоқчи бўлди, лекин зарба ноаниқ.

52 - Зарбааа, Яго Аспаснинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

59 - Зарбааа, бу сафар Ромеродан супер сейв. Пионе Систонинг зарбасидан кейин кичик рикошет билан дарвозага йўл олаётган тўпни аргентиналик дарвозабон уриб юборди.

67 - Гоооооооооооолллллллллл, голлллааазооооооо. Маркус Рэшфорд жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Бу сафар Альварес ҳам жамоасини голдан қутқариб қола олмади.

73 - Аспас қулай вазиятда тўпга ноқулай зарба берди.

75 - Лингарднинг жуда кучли зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

80 - Жароҳатлар гирдобига тушиб қолган "Манчестер Юнайтед"да яна бир йўқотиш. Рэшфорд кичик жароат олиб майдонни тарк этди.


89 - Бироз аввал захирадан майдонга тушган Эшли Янг жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг зрнига Крис Смоллинг тушди.

"Special one" эътибор марказида


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика