UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  2 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  13 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  11 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  6 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  9 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

ЕВРОгача. "Скуадра Адзурра" билан танишамиз Янгиликлар

ЕВРОгача. "Скуадра Адзурра" билан танишамиз

Евро-2020 стартига тобора оз фурсат қолмоқда.

Турнирнинг финал босқичи 11 июнь куни Римда Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Шу туфайли бугун "мовий гвардия"нинг ҳозирги таркиби ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Скуадра Адзурра" 2018 йилги мундиал йўлланмасини қўлдан чиқаргач, жамоага Роберто Манчини олиб келинди. Тажрибали мутахассис 2 йил ичида қитъадаги энг рақобатбардош жамоани тузишни уддалади. Унинг шогирдлари ЕВРО саралашини мукаммал тарзда ўтказиб, 100 фоизлик натижа қайд этишди. Финляндия, Греция, Босния, Арманистон ва Лихтенштейн билан бир гуруҳдан ўрин олган итальянлар 10 ўйинда 37 та гол уриб, фақат 4 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.

Жамоанинг голларига қуйидаги футболчилар муаллифлик қилишди:

5 - Андреа Белотти

3 - Лоренцо Инсинье, Чиро Иммобиле, Николо Барелла, Жоржиньо

2 - Мойзе Кин, Фабио Квальярелла, Марко Верратти, Федерико Бернардески, Николо Заньоло, Алессио Романьолли

1 - Стефано Сенси, Леонардо Паволетти, Леонардо Бонуччи, Лоренцо Пеллегрини, Эл Шаарави,Франческо Ачерби, Рикардо Орсолини, Федерико Кьеза

Роберто Манчини қитъа чемпионатига қуйидаги футболчиларни жалб қилди:

Дарвозабонлар: Краньо ("Кальяри"), Доннарумма ("Милан"), Мерет ("Наполи"), Сиригу ("Торино").

Ҳимоячилар: Ачерби ("Лацио"), Ладзари ("Лацио"), Бастони ("Интер"), Бираги ("Фиорентина", Бонуччи ("Ювентус"), Кьеллини ("Ювентус"), Ди Лоренцо ("Наполи"), Флоренци (ПСЖ), Манчини ("Рома"), Спинаццола ("Рома"), Толой ("Аталанта").

Ярим ҳимоячилар: Барелла ("Интер"), Сенси ("Интер"), Кастровилли ("Фиорентина"), Кристанте ("Рома"), Пеллегрини ("Рома"), Локателли ("Сассуоло"), Пессина ("Аталанта"), Верратти (ПСЖ).

Ҳужумчилар: Белотти ("Торино"), Берарди ("Сассуоло"), Распадори ("Сассуоло"), Бернардески ("Ювентус"), Кьеза ("Ювентус"), Грифо ("Фрайбург"), Иммобиле ("Лацио"), Инсинье ("Наполи"), Политано ("Наполи"), Кин (ПСЖ).

Италия терма жамоаси гуруҳ ўйинларининг барчасини Римда ўтказади. "Скуадра Адзурра"ни кутаётган баҳслар тақвими билан танишинг:

1-тур

Туркия — Италия, "Олимпия стадиони" (Рим)

11 июнь (23:00)

2-тур

Италия — Швейцария, "Олимпия стадиони" (Рим)

16 июнь (23:00)

3-тур

Италия — Уэльс, "Олимпия стадиони" (Рим)

20 июнь (20:00)

Ф.Р.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика