UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  5 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  2 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  27 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  9 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1

Еврофутбол: Бугунги ўйинлар анонси Янгиликлар

Еврофутбол: Бугунги ўйинлар анонси

Бугун Европа майдонларида баъзи бир чемпионатларнинг тур ўйинлари ўтказилади.
Испания чемпионати, 25-турининг сўнгги ўйини "Эспаньол" ва "Вильярреал" ўртасида кечади. Ушба жамоалар ҳозирда турнир жадвалининг ўрта поғоналарида боришмоқда. Бугун майдон эгалари ғалаба қозонгудек бўлишса, улар 7 поғонага кўтарилиб олиш имкониятига эга бўлишади.  Аксинча, "Вильярреал" жамоаси 3 очкони қўлга киритса, жамоа очколар бўйича "Реал Сосьедад"га етиб олади ва 5 ўринни ушбу иккала жамоалар бўлишиб туришади.

Шунингдек, бугун яна Италия "А" сериясида ҳам иккита ўйин бўлиб ўтади. "Парма" жамоаси ўз уйида Винченцо Монтелла бошқарувидаги "Фиорентина"ни қабул қилса, "Наполи" клуби "Женоа" жамоаси билан куч синашади.

Испания чемпионати, 25-тур
"Эспаньол" - "Вильярреал" (02:00 НТВ-ПЛЮС Футбол2)
"Корнелья Эль Прат" стадиони.
Ҳакамлар
: Хосе Антонио Тейшера, Фансиско Бартоломе, Сесар Гарсия Фернандес.
Тахминий таркиблар:
"Эспаньол":
Касилья, Морено, Лопес, Фуэнтес, Колотто, Давид Лопес Сильва, Симау, Гонсалес, Санчес, Стуани, Гарсия.
Бош мураббий: Хавьер Агирре.
"Вильярреал": Мартинез, Дорадо, Гаспар, Йокич, Мусаккьо, Тригерос, Сориано, Гомес, Пина, дос Сантос, Пербе.
Бош мураббий: Марселино Гарсия Тораль.
Биринчи даврадаги ўйини: ("Вильярреал" - "Эспаньол" 2:1)


Италия А-серия, 25-тур
"Парма" - "Фиорентина" (23:00 НТВ-ПЛЮС Футбол2)
"Эннио Тардини" стадиони.
Ҳакамлар:
Андреа Жервасони, Жузеппе Де Пинто, Андреа Марцалони.
Тахминий таркиблар:
"Парма":
Миранте, Молинаро, Кассани, Палетта, Лукарелли, Гаргано, Пароло, Маркьонни, Биабиани, Кассано, Амаури.
Бош мураббий: Роберто Донадони.
"Фиорентина": Нето, Савич, Паскуаль, Томович, Комппер, Аквилани, Куадрадо, Валеро, Писарро, Иличич, Матри.
Бош мураббий: Винченцо Монтелла.
Биринчи даврадаги ўйини: ("Фиорентина" - "Парма" 2:2)

"Наполи" - "Женоа" (01:00 НТВ-ПЛЮС Футбол)
"Сан Пауло" стадиони.
Ҳакамлар
: Лука Банти, Фабрицио Позадо, Мауро Тонолини.
Тахминий таркиблар:
"Наполи": Рейна, Фернандес, Гулям, Альбиоль, Фрелло, Мажжио, Мертенс, Гамшик, Кальехон, Инлер, Игуаин.
Бош мураббий: Рафаель Бенитез.
"Женоа": Перин, Бурдиссо, Портанова, де Челье, Антонини, Маркезе, Антонелли, Матузалем, Бертолаччи, Жилардино, Конате.
Бош мураббий: Жан Пьеро Гасперини.
Биринчи даврадаги ўйини: ("Женоа" - "Наполи" 0:2)
 
Шаҳбоз Беғамов. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика