UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  0 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  7 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  5 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  4 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  8 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  11 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  24

ЕВРО-2016. Финал превьюси Янгиликлар

ЕВРО-2016. Финал превьюси

Бугун 2016 йилги Европа чемпионатининг энг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади.

Финалга Франция ва Португалия терма жамоалари етиб келишди.

Португалия терма жамоаси бугун ўз тарихида биринчи бор халақаро мусобақада чемпион бўлиши мумкин.

Франция ўз майдонида 1984 йил Европа ва 1998 йил Жаҳон чемпиони бўлган. Бундан ташқари французлар 2000 йилда Европа чемпионлигини нишонлашган. 



Ушбу жамоалар ўртасидаги 24та ўйиннинг 18тасида Франция ғолиб бўлган. Беш марта Португалиянинг қўли баланд келган ва фақат бир бор дуранг қайд этилган.

Франция ўзаро ўйинларнинг охирги 10тасида ғалаба қозонган. Сўнгги бор бу икки терма 2015 йил сентябрь ойида ўртоқлик учрашувида тўқнаш келишган. Лиссабондаги баҳсда Матье Вальбуэна томонидан урилган гол Францияга ғалаба келтирган. Бу жамоалар охирги марта катта мусобақда 2006 йил Жаҳон чемпионати ярим финалида учрашишган. Ўшанда Зинедин Зиданнинг урган голи ягона бўлиб қолганди.

Португалия сўнгги бор 1975 йил апрель ойида Францияни мағлуб этган - 2:0.

Финал учрашуви англиялик Марк Клаттенбургга ишониб топширилди. Ушбу ҳакам 2012 йил Лондонда ўтган Олимпиада ўйинлари финал учрашувини бошқарган. 2014 йил Европа Суперкубоги финали ва 2016 йилги Европа чемпионлар лигаси финалида ҳам айнан Клаттенбург ишлаган.



Евро-2016, финал.
ПОРТУГАЛИЯ - ФРАНЦИЯ
10 июль. Сен-Дени. "Стад-де-Франс" стадиони.
Бош ҳакам
- Марк Клаттенбург (Англия).

Тахминий таркиблар:

Португалия: Руй Патрисиу; Седрик, Пепе, Фонте, Геррейру; Вилльям Карвалью, Адриен, Жоау Мариу, Саншеш; Нани, Роналду.
Сўроқ остида: Пепе

Франция: Льорис; Санья, Косцельны, Юмтити, Эвра; Погба, Матюиди; Сиссоко, Гризманн, Пайе; Жиру.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика