

Каземиро 53-дақиқада ҳисобни очди. Росс Баркли 64-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. МЮ шундан сўнг иккита тўп киритиб, ғалабага эришди. Голларга Матеус Кунья (71-дақиқа) ва Бенжамин Шешко (81) муаллифлик қилди.
МЮ ушбу ғалабадан сўнг 54 очко билан учинчи ўринга чиқиб олди, тўртинчи ўринга эса "Астон Вилла" 51 очко билан жойлашган.




