UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  2 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  8 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  4 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  26 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  34 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  7

Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим" Янгиликлар

Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим"

Ушбу мавсум иккинчи даврасида "Нефтчи"га келиб қўшилган россиялик дарвозабон Евгений Конюхов жамоани тарк этганидан хабарингиз бор.

Дарвозабон Фарғона клубидаги қисқа фаолияти ва жамоадан нима учун кетгани ҳақида тўхталиб ўтди. 

- Евгений "Нефтчи"даги қисқа фаолиятингиз қандай кечди?

- Мавсум ҳақида тўлиқ фикр билдира олмайман. Чунки жамоага иккинчи даврада келиб қўшилдим. Оддий бўлмаган, қизиқарли лаҳзаларни ўтказдик. Муҳими олдимизга қўйилган вазифани бажарганимиздан хурсандман. 

- Бу жамоага ўтиш таваккал қабул қилинган қарормиди? Чунки қийин вазиятдаги жамоага келишга ҳар ким ҳам ботина олмайди...

- Асосийси жамоанинг вазифаси мавжудлиги. Мен учун бу муҳим ҳисобланади. Қандайдир хавф ҳақида ўйламаганман. "Нефтчи"нинг Суперлигада қолишига кўмаклашмоқчи эдим, холос. 

- Мавсум якунлангач фарғоналиклар билан хайрлашдингиз. Келишув шундай эдими ёки сизнинг хоҳишингиз билан бўлдими?

- Шартнома тугади. 


- Клуб янги шартнома таклиф қилдими?

- Йўқ. Мен сўрамадим.

- Мураббийлар штаби, мухлислар қандай таассурот қолдирди?

- Ишқибозларга қўллаб- қувватлашгани учун раҳмат айтаман.  Уларни ҳар доим ҳам ижобий натижа билан хурсанд қилишнинг имкони бўлмади.  Шунга қарамай доим биз билан бирга бўлишди. Мураббийларнинг ҳар биридан нимадир ўргандим. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика