"Эвертон" Пикфорд билан шартномани узайтирмоқчи
20 авг 2022 12:17
Янгиликлар
"Эвертон" Пикфорд билан шартномани узайтирмоқчи
"Эвертон" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард клуб дарвозабон Жордан Пикфорд билан шартномани узайтиришни хоҳлаётганини айтди.
"Клуб Жордан билан музокаралар олиб бормоқда. У биз учун муҳим ўйинчи. Барча унинг қолишини хоҳлайди ва Жордан бу ерда жуда ҳам бахтли", — дейди Лэмпард.
Пикфорд 2017 йилнинг ёзидан бери "Эвертон"да ўйнайди. 28 ёшли Англия терма жамоаси дарвозабони ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 58та тўп олиб чиқди ва 7та "қуруқ" ўйин ўтказди.
Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар