Это'О: "Камерун ва Қатар 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида ўйнашини истайман"
21 июл 2021 21:22
Янгиликлар
Это'О: "Камерун ва Қатар 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида ўйнашини истайман"
"Бу барча замонларнинг энг яхши жаҳон чемпионати бўлишига шубҳам йўқ. Менда битта ўзгача истак бор — Камерун ва Қатар баҳсини финалда кўриш. Барчани Қатарга таклиф қилишдан мамнунман. Бу ерда жуда кўп нарсаларни гувоҳи бўлиш мумкин ва умид қиламанки, мухлислар гуруҳ босқичида ҳар куни икки учрашувга ташриф буюриш имкониятини бой бермайди.
Бу шунчалик ноёб воқеа бўладики, бу ҳақда кейинчалик невараларингизга айтиб беришингиз мумкин. Албатта, агар бу таассуротларни ўзингиз билан олиб кетмасангиз. Доҳада жуда кўп чиройли жойлар мавжуд. Мухлислар мароқли вақт ўтказиб, футболдан завқ олишлари мумкин. Декабрь ойида Қатарда об-ҳаво жуда яхши, тахминан 20 даража бўлади, шунинг учун бу нафақат футболчилар, балки Қатарга келган барча учун идеал шароит бўлади", — деди Это'О.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар