UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  4 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  22 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  53 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  8

"Этихад" стадиони сиғими 61 000 ўринга етказилади Янгиликлар

"Этихад" стадиони сиғими 61 000 ўринга етказилади

"Манчестер Сити" стадионида ўйингоҳ сиғимини орттириш ишлари олиб борилади.

"Шаҳарликлар" футбол учрашувларини ўтказадиган майдонни рақобатчилариники билан тенглаштириш мақсадида 300 млн фунт сарфлайди.

Режага биноан стадионнинг Шимолий Стэнди иккинчи қаватига яна 7700 ўриндиқ жойлаштирилади. Ишлар жорий йилнинг ноябрь ойида бошланиб, 2025/26 йилги мавсум учун тайёр ҳолга келтирилиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, клуб эгалари инфратузилмани янада яхшилаш учун харажатларнинг умумий миқдорини 1 миллиард фунтга етказишни ўйламоқда. Қайта қуриш жараёнида кампусни янада модернизация қилиш учун янги меҳмонхона, ёпиқ фан-парк, мегадўкон ва музей барпо қилинади. Шу билан бир қаторда, машғулот майдончалари ва жамоат марказлари қурилади.

Агар қурилиш режаси тасдиқланса, стадиондаги янгиланишлар 2025/26 йилги мавсумгача, бошқа бинолар эса бир йилдан кейин фойдаланишга топширилади. Ушбу лойиҳа 2600 янги иш ўрнини яратиши кутилмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика