UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  0 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6

Етакчилар қоқилди: А Серия 26-тур якунлари Янгиликлар

Етакчилар қоқилди: А Серия 26-тур якунлари

Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари ҳам якунига етди.

"Ювентус" ва "Торино" дуранг ўйнади

Қизиғи, "буқалар" биринчи бўлиб ҳужум уюштиришди, аммо ҳисобни туринликлар очишга муваффақ бўлишди. Куадрадонинг бурчакдан йўллаган тўпини Де Лигт боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шундан сўнг ўйин бироз тинчланди ва айтарли вазиятлар яратилмади.

Аммо 2-тайм бошидаёқ Мандрагора кучли зарба берди, аммо Щенсний жамоасини гол бўлишидан сақлаб қола олди. "Ювентус" жуда суст ўйнади. Бу эса 62-дақиқада ҳисоб тенглашишига сабаб бўлди: Брекалонинг узатмасидан сўнг, Белотти гол уришга муваффақ бўлди. Бу Андреанинг жорий мавсумдаги учинчи, аммо жуда муҳим голи. Брекало яна бир голли пас беришга яқин эди, лекин унинг узатмасини Мандрагора тўғри дарвоза устунига қараб тепди. "Ювентус" эса ҳеч қандай вазиятлар ярата олмади. "Кекса синьора" ҳужумда суст ҳаракатланди. Ўйин дуранг натижа билан якунига етди ва бу ҳисоб меҳмонларни қониқтиргани аниқ.


"Сассуоло" "Интер"ни мағлуб этди

Мезбонлар "нероверди"га қарши баҳсга Чемпионлар Лигасида "Ливерпуль"дан қабул қилган аламли мағлубият билан етиб келди. Қўшимчасига бу баҳс старти ҳам у қадар омадли бўлмади. Беррардининг пасидан кейин Распадори 8-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Интер" ўйин темпини оширишга ҳаракат қилди, аммо баъзан бунинг оқибатида ҳимоя эсдан чиқарди. "Сассуоло" кескин қарши ҳужумларда рақибига зарба беришга уринарди. Натижада, шундай уринишлардан бири Траоренинг жарима майдончасига узатмаси, Димарко орқароқда қолиб кетгани сабаб офсайд йўқ, Скамакканинг аниқ зарбаси голга айланиши билан якунланди. Биринчи бўлим ўртасига келиб бундай устунлик "Сассуоло"га қўшимча куч берди десак муболаға бўлмайди. Шундан кейингина "Интер" устунлигини вазиятларга айлантира бошлади. Шкриньярнинг хавфли зарбасини Консилья қайтаришни уддалади. Жавоб ҳужумида эса "Интер" учинчи голни ўтказиб юборишига сал қолди. Траоренинг узатмасидан кейин Беррарди дарвоза тўсинини нишонга олди.

Танаффусдан сўнг "Интер" янада катта куч билан ҳужумга ўтди. Дармианнинг узатмасини қабул қилган Жеко ажойиб зарба берди, аммо Консилья бу сафар ҳам дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Бироздан сўнг, Лаутарода яхши имконият бўлди, лекин унга бироз аниқлик етишмади. "Сассуоло" эса қарши ҳужумлари билан рақиб ҳимоясини безовта қилиб турарди. Аввалига Распадори мўлжалда адашди, кейинги вазиятда эса ҳимоячиларнинг хатоси туфайли Ханданович билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, тўпни Хандановичнинг устидан ташлаб қўйгиси келди, Шкриньяр бўш дарвозага кетаётган тўпни қайтариб юборди. "Интер" ўйин охирида гол уришга ҳам муваффақ бўлди, лекин тўп қўлга теккани сабаб Де Врейнинг голи бекор қилинди. Шу тариқа, "Интер" ҳафтадаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.


"Салернитана" ва "Милан" муроса йўлини танлашди

Италия чемпионати етакчиси баҳсни фаол бошлади. Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Тео ажойиб тарзда тўп билан олдинга ўтди. Кейин эса тўпни Мессиасга оширди, у эса жарима майдони марказидан бир зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Милан" дарҳол иккинчи голни уриши мумкин эди, бироқ "денгиз отлари"нинг посбони бунга йўл қўймади. Меҳмонлар ҳужум қилишда давом этишди. Натижада 29-дақиқада Боннацоли ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Икки жамоа ҳам ҳисобда олдинга ўтиб олиши мумкин эди, лекин улар имкониятдан тўғри фойдалана олмадилар.

"Милан" иккинчи таймда фаоллик билан олдинга интилди ва мезбонлар дарвозаси ёнида босим уюштирди. Айниқса, Рафаэль Леао жуда фаол бўлди. Жиру ҳам гол уришга яқин эди, аммо унга бироз аниқлик етишмади. "Салернитана" эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди. Маццокининг пасидан сўнг, Журчич гол уришга эришди. "Россонери" босимни кучайтиришда давом этди. Натижада ҳисобни тенглаштирди. Анте Ребич узоқдан кучли зарба берди ва рикошет ёрдамида рақиб дарвозаси ишғол бўлди. "Қизил-қоралар" ғалабани қозонишга уруниб кўришди, бироқ "Салернитана" бунга йўл қўймади.


"Рома" ва "Верона" дуранг ўйнашди

Римдаги учрашувни "Верона" фаолроқ бошлади. 5-дақиқадаёқ стандарт вазият ва Барак яқин масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Кўп ўтмай "бўрилар" ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлди, лекин Лоренцо Пеллегрининг зарбасидан кейин кипер тўпни қайтарди. "Рома" кўп ҳужум қилди, аммо қарши ҳужумни ўтказиб юборди. Капрари қанотдан олдинга ўтиб, иккинчи темпда ҳужумни қўллаётган Тамезни кўрди, у эса дарвоза тўққизлигини пойлади. Бўлим охирида Барак қанотдан узатилган тўпни голга айлантириб, ҳисобни йирик кўриниш олишига сантиметрлар етмади.

Танаффусдан сўнг Моур шогирдлари "Верона" ҳимоясига босимни янада кучайтиришди. Натижада тайм ўрталарида стандарт вазиятдан кейин Вольпато имкониятга эга бўлди ва пастки бурчакни аниқ нишонга олди. Бу ёш футболчи учун А Сериядаги иккинчи ўйини ва 1-голи. "Рома" ҳужум қилишда давом этди ва сўнгги дақиқаларда мувозанатни тиклади. Бове ҳам жарима майдончаси бурчагидан айланма зарба билан чемпионатдаги биринчи голини расмийлаштирди. Римликлар ғалабани ҳам илиб кетишлари мумкин эди, бироқ аниқлик етишмади. Жозе Моуринью эса захира ўрнидиғидан четлаштирилди. "Рома" ёш футболчиларнинг голлари эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди, лекин "жаллороси" ўйинига саволлар етарлича.


"Фиорентина" "Аталанта"ни таслим этди

"Фиорентина" илк дақиқалардан омадини ҳужумдан излай бошлади, аммо иш чинакамига хавфли вазиятгача етиб бормасди. Жамоа асосан қанотлардан ҳужумга ўтар ва энг хавфли вазият Никлас Гонсалесда бўлди. Бироқ футболчининг бош билан берган зарбасини бергамоликлар посбони қайтарди. "Аталанта" ҳам ўз имкониятларига эга бўларди. Жумладан, Компейнарс дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин уни доғда қолдира олмади. "Фиалкалар"нинг жавоб ҳужуми Никлас Гонсалес зарбаси билан якунланди.

Танаффусдан кейин илк хавфли вазият Гонсалеснинг узатмасидан кейин Кастровилли ижросида бўлди, лекин тўп дарвозадан бироз юқорилаб ўтиб кетди. Аргентиналик вингернинг фаоллиги барибир самрасини берди, айнан унинг узатмасидан кейин Пёнтек қулай имкониятга эга бўлди ва ундан унумли фойдаланди. "Аталанта" секин-аста устунликни ўз томонига оғдирди ва гол уришга ҳам эришди. Компейнарснинг ўзига хос узатмасидан сўнг Малиновский ажойиб зарба берди. Бироқ такрорий лавҳадан кейин гол бекор қилинди. Ўзини тутиб тура олмаган "Аталанта" устози Жан Пьеро Гасперини эса қизил карточка ишлаб олди. Қолган дақиқаларда "Аталанта" кўплаб имкониятларга эга бўлсада, ҳисоб бошқа ўзгармади. Бергамоликлар мағлуб бўлишди, аммо ҳакамлик борасида саволлар йўқ эмас. Сўнгги дақиқаларда бош ҳакам "Фиорентина" жарима майдончаси ичида тўп қўлга теккан вазиятни ҳам эътибордан четда қолдирди. "Фиорентина" эса навбатдаги уч очко билан Европа Лигаси зонасига яқинлашиб бормоқда.


Шунингдек, "Наполи" ва "Кальяри" дуранг ўйнади, "Венеция" ва "Женоа" ҳам муроса йўлини танлашди, "Болонья" эса "Специя"ни мағлуб этди.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика