UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  1 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   3 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  32 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  32 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9

Эшитдик-да! ПФЛ Наманган вилояти ҳокимига хат йўллади Янгиликлар

Эшитдик-да! ПФЛ Наманган вилояти ҳокимига хат йўллади

Жорий йилнинг 4 март куни Суперлиганинг 1-тури доирасида ўтказилган “Навбаҳор” - ”Қизилқум” учрашуви қайдномасида “Марказий” стадион майсаси 3 баҳога лойиқ кўрилганди.

Ўз навбатида мазкур ҳолат Суперлиганинг энг яхши стадионларидан бирида муаммолар борлигини кўрсатиб беради.

Намангандаги стадион яхши ҳолатга келганидан буён бу ерда турли даражадаги халқаро учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. “Навбаҳор” футбол клуби жорий мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишини инобатга олсак, катта эҳтимол билан август ойидан бошлаб қитъамизнинг қатор таниқли футбол клублари Наманганга ташриф буюради.

Маълумотларга кўра, “Марказий”да сўнгги бор 2022 йилнинг октябрь ойида тажрибали агрономлар тавсиясига асосан парваришлаш ва қўшимча ишлов бериш ишлари амалга оширилган. Бироқ қиш фаслидаги аномал совуқ майсага ўз салбий таъсирини кўрсатган. Қўшимчасига, U21 жамоаси учрашувлари ўтказадиган захира майдони талаб даражасида эмас.

ЎзПФЛ бу борада майдон ҳолатини яхшилаш бўйича Наманган вилояти ҳокимига хат билан чиққан ва амалий кўмак сўраган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика