Эшитдик-да! Ўзбекистонга Эфиопия келиши мумкин
06 июл 2014 13:58
Янгиликлар
Эшитдик-да! Ўзбекистонга Эфиопия келиши мумкин
Сайтимиз орқали 20-28 июль кунлари оралиғида миллий терма жамоамиз йиғин ўтказиши ҳақида маълумот бергандик.
Лекин маълум бўлишича, йиғин чиндан ҳам шу ойнинг охирги ўн кунлигида ташкил қилинади, фақат бунда миллий терма эмас, балки Жанубий Кореядаги Осиё ўйинларига борадиган U-23 жамоамиз машғулот олиб боради.
Хабарингиз бор, шу йилнинг кузида Инчхонда навбатдаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Унда Миржалол Қосимов бошчилигидаги U-23 терма жамоамиз ҳам иштирок этади. 1994 йил Хиросимада ғолиб чиққанимизга 20 йил тўлиши муносабати билан бу мусобақада ҳам олтин медалларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган.
Тасдиқланмаган хабарларга қараганда, тўққиз кунлик йиғин чоғида терма жамоамизнинг Эфиопия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши кутилмоқда. Бизга маълум бўлишича, Африка қитъаси мамлакати Эфиопияга бу борада таклиф юборилган ва энди уларнинг жавобини кутиш қоляпти. Агар Эфиопия термаси келмайдиган бўлса, унда олий лиганинг бирорта клуби билан назорат беллашуви ўтказилади. Бу жамоа “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ё “Олмалиқ” бўлади.

Фикрлар