

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг телеграмдаги каналида хабар беришича, Жамшид Искандеровнинг Фарғонанинг "Нефтчи" клубига ўтиши деярли ҳал бўлган.
Маълумот учун, Жамшид Искандеров "Навбаҳор"да 3 йил давомида фаолият олиб борди ва барча мусобақаларда 103 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ҳамда 25 та голли узатмани амалга оширди.




