UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  3 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Эшитдик-да! Ўзбекистон кейинги йил футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилмоқчи Янгиликлар

Эшитдик-да! Ўзбекистон кейинги йил футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилмоқчи

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бир қатор халқаро мусобақалар ўтказиб келинмоқда.

2022 йил U-23 Осиё кубоги, 2023 йилда U-20 Осиё кубоги шулар жумласидан. Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилишга ариза бермоқчи. Агар мундиаль Ўзбекистонга ишониб топширилса, ўйинларнинг асосий қисми Тошкентдаги "Humo Arena" спорт мажмуасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Агар Wikipedia маълумотларига ишонсак, ушбу мусобақани қабул қилиш учун Эрон, Ҳиндистон, Марокаш, Гватемала, АҚШ, Мексика ва Никарагуа каби мамлакатлар ҳам даъвогар ҳисобланишади.

Маълумот учун, 1989 йилдан буён ўтказиб келинаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуйидаги давлатлар мезбонлик қилган: Нидерландия, Гонконг, Испания, Гватемала, Тайвань, Бразилия, Таиланд, Колумбия ва Литва.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия-2016 ва Литва-2021 Жаҳон чемпионатларида иштирок этган.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика