UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  16 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  8 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6

Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди" Янгиликлар

Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (2:1) Бразилия терма жамоаси аъзоси Леандро Лино сайтимизга интервью берди.

"Финалда ажойиб ўйин ўтказдик. Қайси жамоа камроқ хатога йўл қўйиб, вазиятлардан кўпроқ фойдаланса, ғалаба қозонишини билардик. Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан танаффусга йўл олдик. Кийиниш хонасида ҳимояда ўта эҳтиёткор бўлишимиз лозимлигини таъкидлашди. Шунга қарамай, барибир ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Умуман оланда, ҳимояда мустаҳкам эдик ва Аргентинанинг ҳужумларига дош берган ҳолда чемпион бўлдик.

Бразилия ва Аргентина ўртасидаги классикода, устига-устак финалда тўп тепиш ўзгача ҳиссиёт бағишлайди.

Биз турниргача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди. Мен 29 ёшдаман, жаҳон чемпиони бўлдим ва кейинги мундиалда ҳам иштирок этишим мумкин. Нима бўлганда ҳам, ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак", деди Лино.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ўз тарихида олтинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика