Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум
24 янв 2025 17:10
Янгиликлар
Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши аниқ бўлди.
Ўтган йили юртимиз мезбонлик қилган жаҳон чемпионатидан сўнг испаниялик мураббий Хосе Венансио Лопес истеъфога чиққанди. Шундан буён, терма жамоамизга ким устозлик қилиши аниқ бўлмай келаётганди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, сўнгги уч йилда БМБ клуби билан бирга Ўзбекистон чемпиони бўлган Нодир Элибоев терма жамоамизнинг янги бош мураббийи бўлади.
Терма жамоамизнинг навбатдаги мусобақаларида футзалчиларимиз Нодир Элибоев бошчилигида иштирок этадилар.

Ўхшаш янгиликлар
15:49
2025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади" 2
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар