Эшитдик-да! Ойбек Бозоровга Суперлиганинг 2 клуби жиддий қизиқмоқда
05 дек 2023 15:25
Янгиликлар
Эшитдик-да! Ойбек Бозоровга Суперлиганинг 2 клуби жиддий қизиқмоқда
Мамлакатимизда Суперлига мавсуми ўз ниҳоясига етди ва жамоалар кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган.
"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Қаршининг "Насаф" жамоаси вингери Ойбек Бозоровга Суперлиганинг икки клуби "Сўғдиёна" ҳамда "Навбаҳор" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоалар футболчи билан алоқага ҳам чиқишган. Жиззахликлар ҳам, наманганликлар ҳам янги мавсумда олдиларига жиддий мақсадларни қўйишмоқчи. Музокаралар қайси босқичгача етиб боришини эса вақт кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Ойбек Бозоров ортда қолган мавсум Суперлига, Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛда жами 39 та учрашувда майдонга тушди. Бу беллашувларга у ўз ҳисобига 4 та гол ва 6 та ассистни ёздириб қўйди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар